Latest news

11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41

Баҳодир Аҳмедов: "Ушбу мавсумда кўплаб жамоалар чемпионликни мақсад қилганди" News

Баҳодир Аҳмедов: "Ушбу мавсумда кўплаб жамоалар чемпионликни мақсад қилганди"

"Кентекс" жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ушбу мавсум якунлари, финал таассуротлари ҳақида фикрларини ўртоқлашди.

- Осон бўлмади. Қийин ўйинлар бўлди. Ўз навбатида ПФЛ ва ЎФА раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Улар мавсумни яхши ўтказиб беришди. Шунингдек, чемпионатдаги жамоаларга ҳам кучли рақобат учун раҳмат айтмоқчиман. Ушбу мавсумда қўлга киритилган совринлар учун Жиззах вилояти Ҳокими Эргаш Салиевга ҳам ташаккур изхор қилмоқчиман. Ушбу инсон сабабли яхши жамоа туздик. Биргаликда икки совринни қўлга киритдик.

- Мавсум жамоа учун оғир бошланди. Мавсум якунига қадар икки соврин қўлга киритишингизни кутганмидингиз?

- Менимча бирор жамоа олдиндан ғалаба қозонишини билмайди. Чунки ҳозир барча жамоалар ғалаба учун ўйнамоқда. Мавсум бошида бир неча жамоалар чемпионликни вазифа қилди. Йигитлар аста-секин ўз ўйинини топиб олганидан кейин чиройли ғалабалар қўлга киритила бошланди.

- Кубокдаги қайси ўйинлар қийин бўлди?

- Менимча деярли барча баҳс қийин бўлди. Нафақат биз, балки, бошқа учрашувларда ҳам рақобат кучли ўтди. Бугун "Пахтакор" ҳам яхши ўйин кўрсатди. Бугун ўз имкониятларимиздан фойдаланганимиз учун ғалабага эришдик. 

- Ярим финалда ўзингизнинг терма жамоадошингиз Нодир Элибоевнинг жамоасига қарши баҳс олиб бордингиз. Бу ўйиндан қандай таассуротлар қолди?

- Жамоа яхши экан, улар қаршилик кўрсата олишди. Тажриба эвазига уларни мағлуб этдик.

- Одатда совринлар қўлга киритилганида раҳбарият томонидан рағбатлантирилади. Сир бўлмаса жамоага нималар совға қилинади?

- Ҳа, ваъда қилинган. Совғалар топширилади, ўшанда барча билиб олади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика