Latest news

20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  10 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  6 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  18 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Бабаян: "Навбаҳор" охиригача курашади" News

Бабаян: "Навбаҳор" охиригача курашади"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" 2:1 "Навбаҳор" учрашувидан сўнг, наманганликлар бош муррабийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дерби ҳар доимгидек юқори ҳароратда ўтди. 90 дақиқа майдонда кураш кечди. Биз ўтган учрашувда жуда кўп куч сарфлаган эдик ва бир нечта футболчиларимизни юқотдик. Қанот ҳимоячимиз Йўлдошев бугун бизга ёрдам бера олмади. Биз иккинчи голни уришимиз мумкин эди, лекин вазиятдан унумли фойдалана олмадик. Кейин эса хатога йўл қўйдик ва рақиб бизни жазолади. Бу футбол ва бугунги натижани энди ўзгартириб бўлмайди. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз эса бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз.


- Сўнги дақиқада нима рўй берди?

- Ўзингиз кўрдингиз сўнги дақиқада гол ўтказиб юбордик. Бу ҳужумга ўтаётган вақтимиз хатога йўл қўйдик ва рақиб ва қарши ҳужумда гол уриб кетди. Йигитлар бугун ғалаба қозонишни истаётган эди ва шу сабаб кўп ҳужум қилдик ва қарши ҳужумларда рақиб бизни жазолади.

- Ўткир Юсупов ўзини алмаштиришни сўради. У жароҳат олдими?

- Ҳа, ўйин вақти Ўткир тўпни ўзоқлаштираётган чоғида ерни тепиб юборди ва бироз ноқулайлик ҳис этди. Жиддий жароҳат эмас экан.

- "Навбаҳор"нинг бугунги мағлубиятидан сўнг чемпионликга имкониятлари анча пасайиб кетди. Жамоангизнинг чемпионликка бўлган имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бир нарсани аниқ айта оламан, "Навбаҳор" охиригача курашади.

- ОЧЛда "Навбаҳор" зўр натижа қайд этди. Бугунги ўйинга йигитларнинг кайфияти ва мотивацияси аъло даражада бўлиши керак эди. Лекин бугун бундай бўлмади. Бунга сабаб нима?

- Йигитлар ҳаракат қилишди. Барча футболчилар юз фоиз барча имкониятларини ишга солишди. Биз кўп куч йўқотдик, ўзоқ рейс ҳам бизга ноқулайлик тўғдирди. "Навбаҳор" жамоаси урган иккинчи голни ҳакамлар оффсайд ҳолати деб бекор қилишди. Ушбу қарор тўғрилигига шубҳам бор. Майли у вазиятни ҳали жавобгар инсонлар текшириб чиқишади.

- Жисмоний ҳолатнинг яхши эмаслиги ҳақида гапирдингиз. Ушбу муаммоларга асосий сабаб жисмоний тайёргарлик бўйича муррабий Алекс Бошкович жамоани тарк этгани эмасми?

- Бошкович катта профессионал. Лекин у футболчининг жисмоний ҳолатини юз фоиз ўзгартириб бера олмайди. Бу инсон организми. Бошкович жамоани оилавий сабабларга кўра тарк этди. Жисмоний ҳолат кучсизлашиб қолганда ирода кучга киради. Ирода етишмаса кўп муаммоларга дуч келиш мумкин.


Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика