Григорий Бабаян: "Челси" ҳақли ғалабага эришди"
12 dec 2024 23:25
News
Григорий Бабаян: "Челси" ҳақли ғалабага эришди"
"Албатта, ўйиндан ижобий жиҳатларни ҳам олдим. Ундан ташқари, айни дамда чемпионатининг энг қизғин палласига келган лигасининг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Биз футболчиларнинг жисмоний ҳолатидан қўрққандик ва биринчи бўлимдаёқ ҳолат яққол кўриниб қолди. Иккинчи бўлимда ўйинни сокинлаштирдик ва бир қанча вазиятлар яратдик. Ўйлаганимиздан камроғини бажардик. Яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Лекин маҳорат ўз сўзини айтди. "Челси" ҳақли ғалабага эришди.
Мухлислар ҳам даражалардаги фарқни сезишди, деб ўйлайман. Улар тўп билан яхшироқ ишлашяпти ва тезроқ қарор чиқаришяпти. Буни кўриш учун унчалик чуқурлашиш шарт эмас. Урилган голларда "Челси" футболчилари индивидуал ҳаракатлар эвазига осонлик билан алдаб ўтишмоқда. Бу биз учун яхши мактаб вазифасини бажарди", - деди Бабаян.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments