Latest news

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  0 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

U-23 Осиё Кубоги. Япония БААни мағлубиятга учратди News

U-23 Осиё Кубоги. Япония БААни мағлубиятга учратди

U-23 Осиё Кубоги "D" гуруҳи 1-тури доирасидаги БАА - Япония ўйини давом этмоқда.

Ҳакамлар: Дилан Перера, Параккарама Хематунга (иккиси – Шри-Ланка), Ал Сувайди, Муҳанад Қосим Эссе Саррай (иккиси – Ироқ).

БАА - Япония 1:2 

"Пахтакор"стадиони, 18.00

Голлар: Ясер Ҳассан Алблоши 63' – Юито Сузуки 61', Мао Ҳосоя 76'

Гол урилмаган пенальти: Абдулла Идрис Алҳаммади (дарвозабон)

БАА: 17.Суҳайл Абдулла Алмутава, 2.Абдулла Идрис Алҳаммади, 4.Аҳмед Маҳмуд Алҳаммади, 5.Саид Сулайман Муборак, 6.Эид Ҳамис Алнуаими (с), 7.Рашид Салим Муборак (11.Ясер Ҳассан Алблоши, 57), 9.Абдалла Абдулраҳман Алнақби (15.Мансур Саид Алменҳали, 69), 10.Саид Алкааби (19.Эиса Ҳалфан Ал Ҳараси, 84), 12.Аҳмад Абдулла Сурор, 16.Ҳуссайн Маҳди Садиқ, 21.Абдаллаҳ Султан Алблоши (14.Фаҳад Бадер Барут, 46)

Захира: 1.Эиса Аҳмед Ҳути, 22.Ракан Валид Алменҳали, 3.Юсиф Али Алмҳири 8.Абдулазиз Аблоши, 13.Фарис Ҳалил Алмарзоқи, 18.Заед Султан Алзаби, 20.Муҳаммад Абдулраҳман

Япония: 12.Зион Сузуки, 4.Каито Сузуки, 6.Даики Матсуока (Рихито Ямамото, 82), 8.Жоэль Чима Фужита (с), 10.Коки Саито (20.Шунсуке Мито, 46), 11.Мао Ҳосоя (21.Таика Накашима, 82), 14.Фуки Ямада (9.Шота Фужио, 69), 16.Такаши Учино, 17.Хижири Като (15.Таига Хата, 88), 18.Юито Сузуки, 22.Анри Часе

Захира: 1.Кокубо Леобриан, 23.Масато Сасаки, 2.Рику Ханда, 3.Сеия Баба, 7.Рихито Ямамото, 13.Кеин Сато, 19.Курю Матсуики

Огоҳлантириш: Коки Саито (29)


ЯНГИЛАШ



Учрашувга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

88. Японияда алмаштириш: Хижири Като ўрнига Таига Хата тушди. 

84. БААда алмаштириш: Саид Алкааби ўрнига Эиса Ҳалфан Ал Ҳараси ўйинни давом эттиради. 

82. Японияда 2 та ўзгариш: Даики Матсуока ўрнига Рихито Ямамото, Мао Ҳосоя ўрнига Таика Накашима тушди. 

79. Гол инобатга олинди. Давом этамиз.

78. Шошмай турамиз. Вазият ВАРда текширилмоқда. 

76. ГОООООЛ! Шота Фужионинг узатмасидин сўнг Мао Ҳосоя бош билан гол урди! 1:2!

73. Абдулла Идрис Алҳаммадининг пенальтидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди!

72. Пенальти! Анри Часе тўпни қўли билан ўйнагани боис 11 метрлик стандарт белгиланди. 

69. Японияда ўзгариш: Фуки Ямада ўрнига Шота Фужио ўйинга қўшилди. 

69. БААда ўзгариш: Абдалла Абдулраҳман Алнақби ўрнига Мансур Саид Алменҳали тушди. 

63. ГООООООЛ!  Орадан 2 дақиқа ўтиб ҳисоб тенглашди!  Ясер Ҳассан Алблошининг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб, дарвоза тўридан жой олди. 

61. ГООООООЛ! Япония ҳисобни очди!  Такаши Учинонинг узатмасидан кейин Юито Сузуки дарвозани ишғол қилди – 0:1! 

57. БААда алмаштириш: Рашид Салим Муборак ўрнига Ясер Ҳассан Алблоши майдонга тушди. 

46. БААда алмаштириш: Абдаллаҳ Султан Алблоши ўрнига Фаҳад Бадер Барут туширилди. 

46. Японияда ўзгариш: Коки Саито ўрнига Шунсуке Мито ўйинга қўшилди. 

Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунланди. 

45. Ҳакам биринчи таймга 1 дақиқа қўшди.  

39. Фуки Ямаданинг чап оёқда йўллаган зарбасидан кейин Алмутава тўпни иккинчи уринишда ушлаб олди. 

32. Каито Сузуки тўпни узоқлаштириш учун тепди, аммо Андре уни тушунмади ва тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

29. Коки Саито ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

28. БАА футболчисининг жаримадан ошириб берган тўпини япониялик ҳимоячилар узоқлаштиришди. 

21. Зарба! Хижири Катонинг бурчак зарбасидан узатган тўпидан сўнг Мао Ҳосоя боши билан ноаниқ зарба йўллади. 

18. Япониялик мухлислар жуда кам сонли бўлса-да, стадионни жумбушга келитиришмоқда. 

15. Яна ўша Абдалла Абдулраҳман Алнақби ва Анри Часе тўқнашуви, бу сафар Япония жарима майдончаси ичида. Ҳакам ҳеч қандай қўполлик бўлмаганини таъкидлади.

13. Анри Часе ҳужум чоғида Абдалла Абдулраҳман Алнақбига нисбатан жуда қўпол ўйнади. 

9. Зарба! Абдаллаҳ Султан Алблошининг зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди. 

6. Анри Часе ҳимояда анча тартибли ўйин кўрсатмоқда. 

1. Ўйин бошланди! 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика