Latest news

10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  0 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  2 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  38 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  13

БАА U-23 бош мураббийи Денис Силва: "Эътиборимиз аллақачон Тожикистон билан ўйинга қаратилган" News

БАА U-23 бош мураббийи Денис Силва: "Эътиборимиз аллақачон Тожикистон билан ўйинга қаратилган"

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Япония U-23 термаси БАА U-23 жамоасини мағлубиятга (1:2) учратди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида БАА термаси устози Денис Силва қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Умуман олганда ўйин яхши бўлди. Мураббий сифатида ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Тўғри, мағлубиятга учрадик. Аммо яхши ўйин кўрсатдик. Жамоамдан фахрланаман. Охирги вақтларда жамоа сифатида ўсдик. Бироқ бугун баъзи хатоларга йўл қўйдик. Кўп нарса ўхшамади. Натижанинг аҳамияти йўқ. Ҳаракат қилишда давом этамиз. Эътиборимиз аллақачон Тожикистон билан ўйинга қаратилган. 

- Бугун майда деталлар ўйинни ҳал қилди. БАА жамоасидаги камчиликлар нимада деб ўйлайсиз?

- Имкониятлардан фойдаланиш. Айнан шу бизнинг камчилигимиздир. Яратилган вазиятларда гол уришимиз керак эди. Япония кучли жамоа эканлигини ҳам унутмаслик керак. Улардаги ҳимоя чизиғи, дарвозабон жуда ажойиб ҳаракат қилди. 

- Кейинги ўйин Тожикистон термасига қарши. Улар дебютант. Бу ўйиндаги имкониятларингизни қандай баҳолайсиз?

- Тожикистон терма жамоасида ўзига бўлган ишонч юқори. Иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлади. Бугун мағлуб бўлдик. Аммо буни аллақачон эсдан чиқардик. Бор эътибор кейинги ўйинга қаратилган. Париж Олимпиадасида қатнашишни мақсад қилганмиз. Шу сабаб ҳам, ёшларга имконият бермоқчимиз. Шу билан бирга, ғалаба қозониш ҳам муҳим масала.

- Бугун БАА ажойиб ўйин кўрсатди. Умуман мусобақада жамоа учун қандай мақсад кўзланган?

- Тажриба тўплаш, футболчиларни синаш. Барчага имконият бериш. Ғалаба учун курашиш. Биз сўнгги сониягача курашамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика