Latest news

18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  0 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  2 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  6 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5

Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ) News

Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)

2025 йилги футзал бўйича аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи “C” гуруҳи учрашувлари олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Майлс Довние: Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз. Австралия ўз тарихида илк бор аёллар футзали бўйича Осиё кубоги саралашида иштирок этмоқда. Ўрта Осиё давлатлари футзал бўйича анча кучли терма жамоалар ҳисобланади.

Австралияда аёллар футзали бўйича умумий чемпионат йўқ. Лекин алоҳида шаҳар чемпионатлари мавжуд. Шаҳар чемпионатларида ғолиб бўлганлар мавсум охирида ўзаро битта чемпионни аниқлаш учун қисқа муддатли турнирда иштирок этишади.

Австралияда футбол терма жамоалари жуда кучли аммо футзал ҳақида бундай дея олмаймиз. Сабаби футзалга у қадар катта пуллар ажратилмайди. Футзалчиларни терма жамоаларга етказиб бериш тизимида муаммолар бор.

Тошкентдаги барча шароитлар яхши, машғулот заллари ва меҳмонхонада муаммо йўқ.



Туркманистон терма жамоаси бош мураббийи Комил Мингазов: Ўзбекистон гуруҳда фаворит, қолган 4 терма жамоа эса деярли тенг имкониятга эга. Рақиблар ҳақида кам маълумотга эгамиз.

Бизда кўп қизлар катта футбол ўйнашади, уларни ҳозир футзалга олиб келганмиз.

Терма жамоамизда 5 нафар легионер бор. Улардан бири Литвада ўйнамоқда, иккинчиси Туркияда. 5 легионердан фақат 3 нафари Ўзбекистонга келди.

Яратилган барча шароитлар аъло даражада. Ташкилотчилик, машғулот заллари бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ.


Кувайт терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Алкандери:
Барчаси жуда яхши, шароитлар учун раҳмат айтаман.

Кувайтда аёллар футзал чемпионати бор ва яхши савияда давом этмоқда.

Мен профессионал тарзда футзал ўйнаганман ва уч бор Кувайт чемпиони бўлганман.

Бизда жароҳат ёки бошқа сабаб билан терма жамоага кела олмаган футзалчилар йўқ.

Гуруҳимизда Ўзбекистон фаворит ҳисобланади. Иккинчи йўлланма эса иншааллоҳ Кувайтга насиб этади.



Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Рафаэль Мерино: Биз учун жуда муҳим бўлган мусобақа бошланмоқда. Бошқа терма жамоалар ҳам саралашга яхши тайёрланган. Биз яхши натижа қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Филиппинда футзал секин аста оммавийлашмоқда. Бизда кичик лига мавжуд ва ривожланишда давом этмоқда.

Мен профессионал тарзда футзал ўйнамаганман.

Айни пайтда терма жамоага энг кучли қизлар чақирув олишган. Жароҳат олганлар йўқ.

Филиппинда ўтадиган футзал бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати биз учун катта мусобақа. Бу мусобақага пухта тайёрланамиз ва унда ижобий иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон ўз уйида ўйнамоқда, шу боис гуруҳимиздан Осиё кубогига чиқади деб ўйлайман. Биз ҳам албатта Осиё кубогига чиқиш учун курашамиз.


Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фарруҳ Зокиров:
Барчани саралаш баҳслари бошланиши билан табриклайман. Биринчи вазифамиз Осиё кубогига чиқиш. Биз режа бўйича тайёргарлик олиб бордик. Австралия, Кувайт, Филиппин ва Туркмнистон бу ерга яхши натижа кўрсатиш учун келгани аниқ. Биз ҳеч бир рақибни ажратмаймиз ва ҳар бир терма жамоага қарши максимал ўйнаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўз уйимизда ўйнашимизда босим бор, лекин бошқа томонда мухлислар далдаси ҳам бор. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Бир марта CAFA мусобақасини ўз уйимизда ўтказдик ва иккинчи ўринни олдик. Бошланаётган саралаш баҳслари ҳам биз учун ижобий бўлади деб ўйлайман.

Таркибда деярли муаммо йўқ, тайёргарлик давомида 3-4 киши таркибда йўқ. Уларнинг ўрнини ёшлар билан тўлдирдик. Ёшлар келажагимиз. Ҳозирги кунда терма жамоа оптимал таркибимиз дея оламан.

Кеча Хитойга қарши баҳсда Оминахон Валихонова кичик жароҳат олгани рост. Насиб қилса биринчи ўйинимизгача у сафга қайтади. Нилуфар Қудратовага кеча дам бердик.

Рақибларимизни ўрганиб чиқдик, бундан ташқари 1-турда биз дам оламиз, қолган 4 та жамоа ўйин ўтказади. Яъни улар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўламиз. Бу бизга ёрдам беради деб ўйлаймиз.

Хитойга қарши ўтган иккинчи назорат ўйинида бир нафар дарвозабон билан иштирок этдик. Сабаби иккинчи дарвозабонимизни асрашга қарор қилдик. У ҳам биринчи ўйингача тайёр бўлади деб ўйлайман. Хитойга қарши биринчи баҳсда ҳам икки нафар асосий футзалчимизга дам бергандик.

Хитойга қарши назорат ўйинлари бизга саралашдан олдин муҳим эди. Қизлар тонусда бўлишлари зарур.

Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан бизнинг олдимизга Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилгани рост. Аслида бу вазифа қўйилишидан олдин ҳам бизда ишонч бор эди. Кучли жамоаларга қарши ўйнаб ўз имкониятларимизни билиб олдик. Энг асосий ишонч ўзимизда эди ва раҳбариятнинг Жаҳон чемпионатини вазифа қилиб қўйиши тўғри деб ўйлайман.

Диёра Хабибуллаевада жароҳатлар бўлгани боис йиғинларга жалб қила олмадик. Аммо охирги 4-5 йилда Диёра футзал ўйнамаган.


"C" гуруҳи саралаш баҳслари тақвими: 

1-тур
11 январь

Австралия - Туркманистон
Кувайт - Филиппин

2-тур
13 январь

Филиппин - Ўзбекистон
Кувайт - Австралия

3-тур
15 январь

Туркманистон - Филиппин
Ўзбекистон - Кувайт

4-тур
17 январь

Туркманистон - Кувайт
Австралия - Ўзбекистон

5-тур
19 январь

Австралия - Филиппин
Ўзбекистон - Туркманистон

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика