Latest news

00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  1 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 0:0 (матнли трансляция)  30 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  8 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  14 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  6 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  61

"Айнтрахт" сардори: "Биз ушбу муваффақиятга лойиқ эдик" News

"Айнтрахт" сардори: "Биз ушбу муваффақиятга лойиқ эдик"

Себастьян Роде жамоасининг Европа Лигаси финалида "Рейнжерс" устидан қозонилган ғалабаси (1:1, пен 5:4). хусусида тўхталди.

31 ёшли германиялик ярим ҳимоячининг айтишича, "бургутлар"нинг евротурнирдаги муваффақияти қайсидир футболчининг эмас, балки бутун жамоанинг ютуғидир.

"Бу жамоа ақл бовар қилмайдиган даражада. Барчамиз ушбу муваффақиятга лойиқ эдик, бундан жуда хурсандмиз. Қийин йўлни босиб ўтдик ва кўп нарса хавф остида эди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши бутун мавсумда бўлгани каби ақлдан оздирадиган даражада эди. Барчамиз учун унутилмас саёҳат бўлди. Бунга чиндан ҳақли эдик", – деди Роде.

Хабарингиз бор, Роде финал ўйинида "Рейнжерс" ярим ҳимоячиси Жон Ландстрём билан тўқнашиб кетди. Глазго жамоаси футболчиси Роденинг юзига тепди – германиялик футболчи жиддий жабр кўрди. "Айнтрахт" сардорига шифокорлар ёрдами зарур бўлди, бироқ орадан бироз вақт ўтиб у ўйинни давом эттира олди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика