Latest news

08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:55Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

Австралия U-23 ўйинчиси: "Биз бу мусобақада чемпион бўла оламиз" News

Австралия U-23 ўйинчиси: "Биз бу мусобақада чемпион бўла оламиз"

Юртимиз мезбонлик қилаётган U-23 Осиё кубогининг биринчи турида Австралия U-23 термаси Қувайт U-23 жамоасини (2:0) мағлуб қилди.

Ўйиндан сўнг,  Австралия U-23 термаси бош мураббийи Тревор Морган ва ўйиннинг энг яхши ўйинчиси Жей Рич Багуэлоу матбуот анжуманида қатнашишди.

-Жаноб мураббий, ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи ўйиндаги ғалаба жуда муҳим эди. Жуда қийин ўйин бўлди. Сабаби, Қувайт таркибидаги ўйинчилар жуда кучли. Мен жуда бахтлиман. Энди кейинги ўйин ҳақида бош қотиришни бошлаймиз.

- Ўйинчи Жей Рич Багуэлоуга савол. Мусобақани қандай бошлаб олдингиз?

- Биринчи ўйинда ғалаба қозондик. Биз бунга ишонгандик. Охирида яхши натижа қайд эта олдик. Бор эътиборимиз энди кейинги ўйинга қаратилади.

- Жаноб мураббий, бу ўйинда устунликка эришдингиз. Бу ўйиндан қандай саволларингизга жавоб олдингиз?

- Ҳа сиз ҳақсиз, бу ўйинда биз катта устунлик кўрсатдик. Боғловчи вазиятларда қандай ҳаракат қилиш устида ишлашимиз лозим. Бу ўйиндан айнан шу нарсани тушуниб олдик.

- Ўйинчига савол. Жамоангиз ушбу мусобақада чемпион бўлишига ишонасизми?

- Албатта, мен нимага қодир эканлигимизни бугун кўрдим. Ҳа, албатта чемпион бўла оламиз.

- Жаноб мураббий ушбу ғалабада кейинги ўйинларда ғалаба қозониш учун қўшимча ишонч берадими?

- Биринчи ўйинда ғалаба қозониш ҳар доим ишончни оширади. Биз ўсишда давом этишимиз лозим. Кейинги икки ўйинни интизорлик билан кутмоқдамиз. Албатта, ишонч жуда муҳим фактор. Аммо кейинги икки ўйинда ғалаба қозониш учун биз аввалги ўйиндан кўра яхшироқ ҳаракат қилишимиз лозим.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика