Latest news

14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  1 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  1 13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  2 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  1 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  2 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  5 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  5 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  6 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  5 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  8 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  5 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  10

"Астон Вилла" Азарни АПЛга қайтармоқчи News

"Астон Вилла" Азарни АПЛга қайтармоқчи

Премьер-лига клуби ажойиб юришни амалга ошириб, Эден Азарни юлдузга айлантирган лигага қайта олиб келмоқчи.

Январь ойида 32 ёшга тўладиган бельгиялик юлдуз 2019 йилда 100 млн фунт эвазига "Реал"га ўтганидан бери жисмоний ҳолати ва формаси учун кураш олиб борди. 

"Қироллик клуби" таркибида Ла Лигада 51 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган футболчининг трансфери матбуот томонидан яхши баҳоланмади. "Челси" собиқ вингерининг Мадрид клуби билан шартномаси тугашига 18 ой қолди. 

Хабарларга кўра, Азар янги йилнинг илк ойидаёқ жамоасини алмаштириши мумкин. Шу йилнинг январида Филиппе Коутиньо билан ажойиб битим имзолаган "Астон Вилла" Эден Азар борадиган навбатдаги манзил сифатида муҳокама қилинмоқда. 

Ҳозирда Унаи Эмери бошқарувида бўлган клуб футболчига ўзи учун омадли бўлиб чиқмаган "Бернабеу"дан қочиш йўлини таклиф қилади. Мураббий ҳужумни унинг ҳисобига кучайтириш ниятида.

Эден Азар Қатардаги Жаҳон чемпионатида Бельгия терма жамоаси сардори сифатида иштирок этади ва бу унга ўзини "реклама қилиш" имконини беради. У АПЛга қайтишга қарши эмас. Шунингдек, чемпионатнинг кўплаб жамоаларидан қизиқишлар борлиги хабар қилинмоқда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика