Latest news

22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  0 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  27 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  21 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  10 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  245 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  19 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  5 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  1 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  1 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  7 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  8 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  9

Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди" News

Асрор Алиқулов: "Қизилқум"га қарши ўйинда бизга осон бўлмайди"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Машъал" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Дўстлик" жамоаси ҳозирда янги бош мураббий билан ишлаяпти. Бу жамоа ҳозирга келиб чемпионат етакчи жамоаларидан очко тортиб олаяпти. Кўп голлар ураяпти, жамоа ҳужумчиси Шерзод Қодиров қисқа фурсатда тўпурарлар сафига қўшилди. Бугун кутганимиздек ўйин бўлди, рақиб қарши ҳужумларига эҳтиёткор услубни танладик. Кўп вазият яратдик. Ғалаба билан жамоамиз мухлисларини табриклайман.

- Ниязметов гол урган вазиятда алмаштирдингиз. Унинг гол уришини кутиб турганмидингиз?

- Йўқ, унга кўпроқ голли узатмалар вазифасини қўйгандик. Рустам ўйин давомида кўп вазиятлар яратди. Унинг ўрнига қўшилган футболчида ҳам айни шунақа вазифа бор эди. Шунга қарамай Ниязметов ўзининг креатив ҳаракатлари эвазига жуда чиройли гол урди.

- Кубок ўйинларида "Қизилқум"га дуч келаяпсиз. Собиқ жамоангизга қарши ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- "Қизилқум" таркибида легионер футболчилари бўлган кучли жамоа. Барибир Суперлига клуби, бизга осон бўлмайди. Бу ўйин ўтди, эътиборни кейинги учрашувга муносиб тайёргарлик учун қаратамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика