Latest news

07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  3 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  5 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..." News

Асрор Алиқулов: "Икки ҳужумчи билан ўйнашимиз мумкин, қачонки..."

"Қизилқум" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Асрор Алиқулов: Баҳс оғир бўлишини ҳисобга олиб, қарши ҳужум тактикасидан фойдаландик. Гол урдик ва тўп назоратини "Насаф"га топширдик. Футболчиларимизда бироз ҳаяжон борлиги сезилди. Қисқа пасларимиз ҳам ўхшамади. Сўнгги сонияларда афсуски гол ўтказиб юбордик.

- Ғалаба сўнгги сонияларда қўлдан чиқди, аммо футболчилар ўзига белгиланган вазифани қай даражада бажара олишди?

- Футболчилар бугун кўп тўпсиз ҳаракат қилишди, бу осон эмас. Улардан мамнунман.

- Мурод Раҳматов "Насаф"дан ижарага олингани учун майдонга тушмадими?

- Футболчини ижарага олаётганда шартномада шундай банд бўлган.

- Ислом Кенжабоев мавсумни яхши бошлади, жамоа етакчиси бўлиб ўйнаяпти. Уни мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам "Қизилқум"да кўрамизми?

- Кенжабоев сўнгги бир-икки йил ўз савиясида ўйнай олмади. Биз унга формасини тиклашга ёрдам беряпмиз, у эса жамоамизга. Унинг ҳужумдаги индивидуал ҳаракатлари бизга фойда келтирмоқда.

- "Қизилқум" 2 нафар ҳужумчи билан ўйнаши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

- Қачонки жамоада икки нафар таянч ярим ҳимоячиси бўлса, улар якка курашларда рақибга имкон қолдирмаса, шундагина икки ҳужумчи билан ўйнаймиз.

- Илҳом Ваҳобов эмоцияларга кўп берилиб кетяпти.

- Тўғри, кўп ҳаёлпарастлик қилади. У жамоамизга келганидан бери Ваҳобовнинг ўсишига иложи борича ёрдам беряпмиз. Лекин бу характер. Концентрацияни йўқотишни бас қилса, футболчида ривожланиш кузатилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика