Latest news

22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   53 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  9 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  13 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  9 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  13 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  1 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15 16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  3 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  33 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  9

Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..." News

Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Машъал" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда Суперлига старти билан боғлиқ футболчиларда ҳаяжон кузатилди. Киришиб кетишда қийинчиликларга дуч келдик. "Динамо"нинг кучли томони қанотлар. Биз кўпроқ қарши ҳужум мақсади билан режа тузгандик. Бўлим охирида ўтказиб юборилган гол бошқачароқ услубга олиб келди. Вазиятлар ярата олдик, бироқ гол уриш насиб этмади. Биринчи ўйин учун ёмон ўйин кўрсатмадик. 

- "Машъал"нинг жорий мавсумдаги режалари қандай?

- Шароит борасида муаммо йўқ. Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ бу амалда ҳеч нарсани англатмайди. Клуб учун қўйилган талаб Суперлигага чиқдикми, муносиб ўйнаш. "Машъал" барибир ўзининг аввалги мавқеъига қайтади.



- Жамоа ўзбек футболига жуда кўп номларни етказиб берган. Бу амалиёт ҳозир ҳам давом этаяптими?

- Қисқа вақтда биз Суперлигага чиқдик. Ёшларга тажриба керак, бу катта ўйинларда сезилиб қолаяпти. Биз жамоа ёшларини катта футболга тайёрлаш учун машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. U-21 ва U-19 жамоамизда ёш иқтидорли футболчилар бор, биз "Машъал"ни аввалги даврлардаги каби янги номларни етказиб бериши устида ишлаяпмиз.

- Жамоа академияси ёпилаётгани ҳақида хабарлар ростми?

- Қийинчиликлар бўлгани рост. Лекин ҳозир академия тўлиқ ҳажмда ишламоқда.

Rating: +3   

Comments

+1   
16 mar 03:33:24
Sanjar Fayziev
Асрор ака узиз яхши футболист булгансиз, лекин кандай тушунмаяпсиз, бугун чап канот зашитникни роса кийнашди кўриб туриб алмаштирмадиз унака эмасда ака
+1   
15 mar 23:33:58
BOBIRBEK_URINOV
Асрор дустим, карши хужумда уйнамасдан. Хужумда уйнанглар!!!
Хужумда зур уйнади Машъал хужум тактикасига уйнанглар! Нега куркок тактика тузиб уйнашни асосий максад киласилар???
   
16 mar 03:37:33
Sanjar Fayziev
Кейинги ўйинларда ютамиз худо холаса биз сизга ишонамиз
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика