Latest news

02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  65 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Асрор Алиқулов: "Арал Самали" бўйдор ҳужумчилар эвазига ғалаба қозонди" News

Асрор Алиқулов: "Арал Самали" бўйдор ҳужумчилар эвазига ғалаба қозонди"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Шўртан" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.





"Қорақалпоқ миллатига, Нукус шаҳрига бизни илиқ кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдирамиз. "Арал" клубининг Про лигадаги илк ғалабаси билан табриклайман. Ўйин шиддатли бўлди. Рақиб сафида бўйдор футболчилар кўп, иккинчи қаватда уларда яхши имкониятлар бўлди. Бугунги мағлубиятга ҳимоячиларимизнинг ишончли ўйин намойиш эта олмагани сабаб бўлди деб ўйлайман. Бугунги мағлубият ўзимизнинг хатолардан кейин келиб чиқди", - дейди Асрор Алиқулов.

- "Арал Самали" ҳақида қандай фикрдасиз?
- Агар "Арал" кейинги ўйинларда ҳам шундай ўйнаса бошқа клублар билан баҳсларда анча қийналади. Сабаби бошқа жамоаларда тажрибали ва бўйдор ҳимоячилар кўп. Шундай экан кейинги ўйинларда "Арал" рақибларга қараб тактикани ўзгартириб борса керак.

- Ўйин сунъий майдонда ўтди...
- Учрашув сунъий майдонда бўлишини билардик. Футболчиларимизга майса бироз узунлигини уқтиргандик, тўпнинг ҳаракатини бир-иккита вазиятдан кейин билиб олса бўларди. Аммо бизнинг футболчиларнинг кўпи жуда ёш ва тажриба етишмади.

- Рақиб сафидаги қайси футболчини ажратиб кўрсата оласиз?

- Наврўзбек Алимов ва Азамат Алланиязовни жуда яхши танийман. Улар ҳимоячиларимизга тинчлик беришмади. Иккала бўйдор ҳужумчини алоҳида ажратиб кўрсата оламан. "Арал" ортга қайтмайдиган охиригача курашишини футболчиларимизга уқтиргандик.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика