Latest news

23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:20BALLON D'OR-2025  24 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  11 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Асқар Умаров: “Ҳимояда йўл қўйилган хатолар мағлубиятга сабаб бўлди" News

Асқар Умаров: “Ҳимояда йўл қўйилган хатолар мағлубиятга сабаб бўлди"

Про-лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Зомин" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асқар Умаров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ҳаракат қилдик, аммо хатолар эвазига мағлуб бўлдик.

- Қайси вазиятлардаги хатолар мағлубиятга сабаб бўлди?

- Марказий ҳимояда хатоликлар кузатилди. Рақибдан тўпни олиб қарши ҳужумга чиқаётган пайтимизда ҳимоячимизнинг узатмаси мезбонлар футболчисига бориб тушди. Натижада гол юзага келди. Шу сабабдан иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик.

- "Зомин" иккинчи бўлимда фаолроқ бўлди. Жамоа дарвозабони жароҳат олган бўлса ҳам охиригача ҳаракат қилди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Тўғри, биз танаффусда тегишли кўрсатмалар бердик, ўзгаришларга қўл урдик. Вазиятлар яратган бўлсак ҳам унумли фойдалана олмадик. Йигитлар охиригача курашишди.

- Жамоангиз биринчи бўлимдан кўра иккинчи бўлимнинг 30 дақиқасида кўпроқ ҳужумлар ташкил этди. Биринчи бўлимда рақибни ўрганиш учун вақт сарфландими?

- Йўқ, биз мезбонлар кўпроқ тўп назоратига эга бўлаётган вақтда қарши ҳужум услубида ўйнамоқчи эдик. Аммо ҳимояда йўл қўйилган оддий хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. "Шўртан" голдан сўнг руҳиятини кўтариб олди ва ҳужумлар ташкил этди.

- Ёрдамчингиз майдондан четлатилган вазият ҳақида фикрингиз?

- Ёрдамчим футболчиларга гапириб юборди. Карточка тўғри берилди, ҳакамлар ўз ишларини бажаришди.

- "Зомин"да кайфият қандай? Жамоа Про-лигада қолиш учун охиригача курашадими?

- Албатта. Биз ҳозир жамоанинг Про-лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун курашаяпмиз. Аммо, руҳият барибир маблағга боғлиқ ҳам бўлади. Футболчилар 8 ойдан буён ойлик олишмади. Аммо, улар бизга, клуб раҳбариятига ишонишади. Ўтган йили ҳам раҳбарият барча ойликларни берган. Йигитлар клубга ишонган холда ўйнашда давом этишмоқда.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика