Latest news

00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  1 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  4 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  8 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4

Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди" News

Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"

Про лиганинг 17-туридан жой олган "Олимпик" – "Жайхун" (3:1) учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Артём Петросян фикрларини билдирди.

"Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Болаларга ўйин учун раҳмат. Кўп нарса ўхшамади, оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Учрашувни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз. Бу муваффақиятни 2 ой кутгандик. Футболчилар охиригача курашиб, борини бериб ўйнади. Ёш ўйинчиларимиз яна гол ураман дея, сал хатоликларга йўл қўйишди. Бироқ уларга миннатдорлик билдираман. Учинчи голни эртароқ урсак бўларди, шунда ўйин сўнгида асабийлик кузатилмасди", – деди Петросян.


- Олдинда жамоани "Олимпик-MobiUz" билан муҳим учрашув кутмоқда. Бугунги ғалаба футболчилар руҳиятига қанчалик таъсир кўрсатади?

- Ўтган ўйиндаги мағлубиятдан кейин кийиниш хонасига кирсам, ҳамма хафа эди. Ҳозир эса барча-барча хурсандлигини кўрдим. Албатта, бу ғалаба руҳий томондан ишонч бағишлайди. Ҳозирча дам оламиз ва кейин 28 октябрь кунги баҳсга тайёргарлик кўрамиз. "Олимпик-MobiUz" билан жиддий учрашув бўлади, бу – болаларга мотивация бериш ҳам шарт бўлмаган беллашув.

Rating: +2   

Comments

+1   
16 oct 21:39:59
Кодиржон
Шу инсонга койил колганман унча мунча миллати узбекдан кура яхши гапиради узбекчани фаолиятига омад
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика