Latest news

09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  0 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3

"Арсенал" голларга бой ўртоқлик учрашувида "Нюрнберг"дан устун келди, Жезус норасмий дебютида дублга эришди News

"Арсенал" голларга бой ўртоқлик учрашувида "Нюрнберг"дан устун келди, Жезус норасмий дебютида дублга эришди

"Арсенал" Германия йиғини доирасидаги "Нюрнберг"га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда Микель Артета шогирдлари 5:3 ҳисобида зафар қучишди. 

24- ва 29-дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, танаффусга мағлубият билан чиқиб кетган "Арсенал" иккинчи таймда ўзига келди ва бирин-кетин голлар ура бошлади. Жумладан, 47-дақиқада Габриэл Жезус лондонликларнинг дастлабки голини урган бўлса, 54-дақиқада мисрлик ярим ҳимоячи Муҳаммад Эль-Ненни узоқ масофадан берилган зарба орқали мувозанатни тиклади.  Шундан сўнг 57- ва 63-дақиқаларда 2 та автогол урилган бўлса, 73-дақиқада Лукас Шляймер ва 75-дақиқада яна ўша Жезус катта саҳнага чиқди. Ҳужумчи норасмий дебютидаёқ 2 та тўп киритгани диққатга сазовор!

Бундан ташқари, мазкур ўйинда янгилардан дарвозабон Мэтт Тёрнер ва ҳужумчи Маркиньос ҳам қатнашди.

"Нюрнберг" (Германия) – "Арсенал" (Англия) 3:5

"Макс Морлок" стадиони

Голлар: 1:0 – Гайс (24), 2:0 – Дуа (29), 2:1 – Жезус (47), 2:2 – Эль-Ненни (54), 2:3 – Шиндлер (автогол, 57), 2:4 – Хандверкер (автогол, 63), 3:4 – Шляймер (73), 3:5 – Жезус  (75).

"Нюрнберг": Матениа, Гьямера, Серенсен, Хандверкер, Нюрнбергер, Гайс, Темпельманн (Шляймер, 72, Думан, 83), Дэли (Векессер, 61), Дуа (Шуранов, 88), Дафернер (Винцхаймер, 88)

"Арсенал": Тёрнер (Оконкво, 68), Бельерин (Мартинелли, 46), Уолтерс (Габриэл, 46), Мари, Тирни (Соареш, 30), Локонга (Патино, 68), Мэйтленд-Найлз (Улад-Мханд, 68), Смит-Роу (Жезус, 46), Пепе (Эль-Ненни, 46), Нкетиа (Маркиньос, 68), Нелсон (Балогун, 68).

Огоҳлантиришлар: Эль-Ненни (59), Мари (85)

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика