Latest news

09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  17 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  4 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  168 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  1 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0

Ар Риёд сари йўл Бишкекдан бошланади News

Ар Риёд сари йўл Бишкекдан бошланади

ОФК навбатдаги U-23 Осиё чемпионати саралаш баҳслари учун қуръа ташлаш маросимини ўтказди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси иштирок этади. Маълумот учун, ҳозирда бу жамоага тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров бош мураббийлик қилмоқда.

Мусобақа формати

Саралашда 44та терма жамоа иштирок этади. Жамоалар тўрттадан 11 гуруҳга бўлинган бўлиб, ҳар бир гуруҳ ғолиби (11 жамоа) ва 4та энг яхши иккинчи ўрин эгалари U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олади.

U-23 Осиё чемпионати 2026 йилнинг 7-25 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ҳозирча мусобақа мезбони сифатида фақат битта жамоа номи маълум бўлиб, қолган 15та жамоа саралаш ўйинларидан сўнг аниқ бўлади. 

Рекорд кўрсаткич

Айтб ўтганимиздек, мусобақанинг саралаш босқичида 44та терма жамоа кураш олиб боради. Бу рекорд кўрсаткич бўлиб, бунгача саралаш ўйинларида бунчалик кўп жамоа қатнашмаганди.

Энг яхши натижа кимда?

U-23 Осиё чемпионатида энг яхши кўрсаткич ҳозирча Япония U-23 терма жамоасига тегишли бўлиб, кунчиқар юрт вакиллари икки бор (2016, 2024) ушбу мусобақада олтин медалларни қўлга киритган. Бунда ташқари Ироқ (2013), Ўзбекистон (2018), Жанубий Корея (2020) ва Саудия Арабистони (2022) ҳисобида биттадан бош соврин бор. 

Бу мусобақа Олимпиадага йўлланма бермайди

Яхши биласиз, ОФК U-23 Осиё Кубогини ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келади. Ўтган йил Қатарда ўтказилган қитъа биринчилиги Олимпия йўлланмаси учун кураш вазифасини ўтаб берганди.

Навбатдаги мусобақа эса шунчаки ўтказилади ҳамда ҳеч бир турнирга йўлланма бермайди. Навбатдаги Олимпиада 2028 йил Лос Анжелесда ўтказилишини инобатга олсак, 2028 йилги U-23 Осиё чемпионати Олимпия ўйинлари чиптаси учун ўйналади.

Саралаш баҳсларига 11 мамлакат мезбонлик қилади

Шу йилнинг 1-9 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари 11та давлатда бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинларини Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкекда ўтказади.

3 сентябрь. Ўзбекистон - Шри Ланка
3 сентябрь. Фаластин - Қирғиз Республикаси

6 сентябрь. Шри Ланка - Фаластин
6 сентябрь. Қирғиз Республикаси - Ўзбекистон

9 сентябрь. Ўзбекистон - Фаластин
9 сентябрь. Қирғиз Республикаси - Шри Ланка

Ўзбекистон - тўртинчи ўринда!

U-23 Осиё чемпионати шу пайтгача олти марта ўтказилган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси ҳаммасида иштирок этган ва умумий рейтингда тўртинчи ўринда турибди. Яъни, бу дегани Ўзбекистон терма жамоаси барча 6та мусобақада жами 30та ўйин ўтказган бўлиб, шундан 17тасида ғалаба қозонган. Тўрт марта дуранг ўйнаб, 9та учрашувда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 56-24 (+32).

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси умумий рейтингда 55 очко тўплаган. Биринчи ўриндаги Жанубий Корея ҳисобида 69 очко, иккинчи ўриндаги Япония 61 ҳамда учинчи ўриндаги Ироқ ҳисобида 60 очко бор. Терма жамоамиз 55 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Бешинчи ўриндаги Саудия Арабистони ҳисобида эса 51 очко мавжуд.

Мухлисларнинг Ҳайдаровдан умиди катта

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ушбу ёшдаги терма жамоани Равшан Ҳайдаровга ишониб топширди. Маълумки, Равшан Акмалович турли ёшдаги терма жамоалар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга.

Бундан ташқари, 2018 йил Хитойда ўтказилган U-23 Осиё Кубогида айнан унинг қўл остидаги жамоа финалда Вьетнамни ютиб олтин медалларни қўлга киритганди. Ўшанда қорли финал қандай ўтгани-ю, 120-дақиқада Андрей Сидоровнинг ғалаба тўпини киритгани ҳамон кечагидек ёдимизда.

Ўйлаймизки, Равшан Ҳайдаров қўл остидаги навбатдаги авлод футболчиларимиз нафақат саралашда, балки кейинчалик мусобақанинг ўзида ҳам ўзларини кўрсатиб, 8 йил олдинги воқеани такролай оладилар. 

Х.Холиқов

Rating: +3   

Comments

   
31 may 15:56:25
Рахимов 87
21 ёшли йигитларни олиб бориш керак. Икки йилдан кейинги чемпионатга тайёрлаш учун. Кападзе хам шундай қилганди ва натижа зур булганди.
   
31 may 10:08:29
Xolmoʻminov Xusniddin
Bitta gapda biz oxirgi ikkita finalda oʻynaganmiz birinchisida Saudiyaga imkoniyatni boy berganmiz ikkinchisida Yaponiyaga bu yil endi chempionlikni olmasak uyat boʻladi mana silarga mativatsiya olgʻa Oʻzbekiston
   
31 may 00:44:12
Haqiqat-2
2016 йилдаги ОКни ким эслиди))))
   
30 may 23:35:38
Адхамжон Низамов
Хайдаров ваунинг жамоасига омад.Чемпионлик сари олга,"Ок бурилар"
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика