Latest news

21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  0 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  33 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Ҳакамлар катта саҳнага чиққан ўйинда "Манчестер Сити" бир киши кам "Арсенал"ни мағлубиятга учратди News

Ҳакамлар катта саҳнага чиққан ўйинда "Манчестер Сити" бир киши кам "Арсенал"ни мағлубиятга учратди

АПЛ 21-тур доирасидаги "Арсенал" - "Манчестер Сити" ўйини якунига етди.

Ўйин яхши темп билан бошланди. Лондонликар ўйин бошида Эдегор – Эдерсон тўқнашувидан сўнг пенальтига умид боғлашди, бироқ бош ҳакам фоль йўқлигини билдирди.

"Арсенал" биринчи таймдаги аксарият дақиқаларда рақибни "ёпиб ташлади" ва ҳисобни очишга эришди. Тирнининг қулай пасидан кейин Сака ўткир бурчакни нишонга олди – 1:0.

Иккинчи тайм ўйинда туб бурилиш ясаган ҳолатларга бой бўлди. Дастлаб Бернарду Силва жарима майдони ичида Жака томонидан йиқитилиб, майсага қулатилди. Ҳакам вазиятни ёрдамчилари билан муҳокама қилиб, "нуқта"ни кўрсатди. Рияд Марез ундан унумли фойдаланди – 1:1. 

"Тўпчилар"га бевосита боғлиқ кейинги кулиминацион жараён Габриэл – Жезус тўқнашувидан кейин юзага келди. Hефери бразилиялик ҳимоячини майдондан четлатди ва "Арсенал" бир киши кам бўлиб қолди.

Қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир пайтда Родри дарвозани ишғол этди – 1:2. Шу тариқа, Хосеп Гвардиола жамоаси Артетасиз "Арсенал"ни ютди.

Арсенал – Манчестер Сити 1:2 

«Эмирейтс»

Голлар: 1:0 – 31 Сака, 1:1 – 57, пенальти Марез, 1:2 – 90 Родри.

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу, Габриэл, Уайт, Тирни, Жака, Парти, Эдегор (Холдинг, 63), Сака (Эль-Ненни, 84), Ляказетт (Смит-Роу, 71), Мартинелли.

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Лапорт, Рубен Диаш, Аке, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Стерлинг, Марез, Габриэл Жезус (Гюндоган, 63).

Огоҳлантиришлар: Жака (55), Габриэл (57), Сака (63), Холдинг (68), Родри (90), Бернарду Силва (90).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика