Latest news

10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  0 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  112 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2

Анзур Исмоилов: “Тўртта хориж тилида бемалол гаплаша оламан” News

Анзур Исмоилов: “Тўртта хориж тилида бемалол гаплаша оламан”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов Хитойдаги фаолиятини яна камида икки йил давом эттиради.

Футболчи “Чанчун Ятай” клуби раҳбарияти билан ўзаро келишган ҳолда шартномасини яна шунча муддатга узайтирди. Анзур 2011 йилдан буён ушбу клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Чанчун Ятай” 2015 йилги мавсумни Хитой Суперлигасида 9-ўринда тугатди.

- Якунига етган Хитой чемпионатида “Чанчун Ятай” турнир жадвалида 9-ўринни эгаллади. Мавсум аввалида клуб олдига қандай вазифа қўйилганди?
- Кучли саккизталикдан жой олиш кўзда тутилганди. Очколар етарли эди, лекин тўплар нисбатига кўра 9-ўринга тушиб қолдик. Саккизинчи поғонадаги “Чунцин Лифан” жамоаси бу борада бизни ортда қолдирди.


- Мавсумни бир текис ўтказа олмадинглар. Айниқса, биринчи даврада кўп очко йўқотдинглар. Бунинг сабаби нимада?
- Тўғри айтдингиз, барқарорлик етишмаслиги оқибатида мураббийимиз истеъфога чиқарилди. Шундан сўнг яхши ўйнай бошладик. Бунинг натижасида иккинчи даврада ўзимиздан яхши таассурот қолдирдик. Умумий қилиб гапирадиган бўлсам, жорий мавсум “Чанчун Ятай” учун ёмон келмади. Бундан ҳам яхши қатнашишимиз мумкин эди. Бир нечта ўйинларда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар эвазига ё мағлубиятга учрадик ёки дуранг билан кифояландик. Бироз омад ҳам келмади.

- Беш йилдан бери Хитой чемпионатида ўйнаяпсиз.  Шу муддат ичида ўсиш кўзга ташландими?
- Хитой клубларининг кетма-кет ОЧЛнинг финал босқичига етиб келаётгани, чемпион бўлаётгани ана шу ўсишдан дарак бериб турибди. Ҳар бир клуб таркибида 4-5 нафардан легионер бор. Хитой чемпионатида 4+1 лимити амал қилади. Айнан хорижлик футболчилар чемпионат савиясининг ошишига хизмат қилишмоқда. Лотин Америкаси, Африка, Осиё давлатлари терма жамоаларининг асосий таркиб ўйинчилари Чин юртида тўп суришмоқда. Табиийки, бу ҳолат ўсишга замин яратяпти.

- Хитой тилини ўрганиб олгандирсиз?
- Албатта. Ҳозир тўртта - инглиз, португал, рус ва Хитой тилларида бемалол гаплаша оламан.

- Легионер футболчи учун хориж чемпионатида 5 йил ўйнаш - мақташга арзигулик ютуқ...
- Шундай. Икки-учта жамоадан таклиф бўлаётганига қарамай, клуб раҳбарияти мени қўйиб юборгиси келмади. Бунинг натижасида яқинда келишувни яна 2 йилга узайтирдим.


- Таклифларни кўриб чиқмадингизми?
- Менимча, бунга ҳожат йўқ. Чунки  ҳозирги жамоамда барча шароитлар қониқтиради. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва мухлислар олдида ҳурматим баланд. Футболчи учун энг муҳими ҳам шу. Ўз вақтида Туркия клубларидан таклиф тушганди. Лекин шартномам борлиги учун музокараларни тўхтатдим.

- Бу кетишда фаолиятингизни Хитой чемпионатида якунласангиз керак?
- Билмадим. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Хитой чемпионати Осиё қитъасидаги кучли биринчиликлар қаторига киради. Легионерларнинг унча-бунчаси клуб кўригидан ўта олмайди. Чемпионат йилдан-йилга кучайиб боряпти. Ўз майдонимиздаги ўйинларга 30 минг мухлис киради. ОЧЛ ғолиби бўлишга яқин турган «Гуанчжоу Эвергранд» ўйинларини кўриш учун эса 60 минг томошабин келади. Бу йил чемпионлик учун курашда “Гуанчжоу”га асосий рақобатни Шанхай жамоаси туғдирди. Якунда икки очкога ўзиб кетган “Гуанчжоу” чемпионликни қўлга киритди. Бу жамоанинг таркиби жуда кучли.


- Лекин Хитой терма жамоасининг ўйинлари чемпионатига монанд эмас. Бунинг сабаби нимада?
- Фикримча, худди Англияда бўлган ҳолат. Премьер-лига кучли, лекин Анг­лия терма жамоаси халқаро мусобақаларда яхши натижа кўрсата олмаяпти. Лекин ўтган 2-3 йилга қараганда, бу сафарги натижаларда ижобий томонга ўзгариш бор. Ёш футболчилар етишиб чиқяпти. Авлодлар алмашинуви даври барча терма жамоаларда учрайди. Бу ҳолат истайсизми-йўқми, ўз таъсирини ўтказади.

- Хитойга қачон йўл оласиз?
- Яманга қарши учрашувдан сўнг таътилга чиқдим. Январь ойидан клубимизнинг янги мавсумга тайёргарлиги бошланади. Шунга яқин Чин юртига жўнаб кетаман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика