Latest news

17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  0 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  2 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  1 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1

Анхель Лопес: "Ўзбекистонда тоза ва ҳалол футбол бўлишини истайман. Ҳакамларни муҳокама қилмайман" News

Анхель Лопес: "Ўзбекистонда тоза ва ҳалол футбол бўлишини истайман. Ҳакамларни муҳокама қилмайман"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қўқон-1912" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдириб ўтди.




"Биринчи бўлимда ўйинни яхши назорат қилдик. Бир қанча кескин вазиятлар яратдик. Олдинга қараб интилдик. Ўйинда кўп тўхталишлар бўлди. Биз янада тезроқ ўйнашимиз мумкин эди. Мазкур ғалаба олдиндаги режаларимиз учун яхшигина руҳият беради", - дейди Лопес.

- Жавоҳир Соҳибовнинг яна захирага олиниши нима билан боғлиқ?

- Очиғи унда жароҳат бор эди. Бу ҳақида гапиришни ўзи қўрқинчили. 

- Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида фикрларингиз қандай?

- Ҳакамларни муҳокама қилиш мен учун қийин. Уларга баҳо бермайман. Менинг мақсадим жамоамни шуғуллантириш, ғалаба қозониш. Ўзбекистонда тоза ва ҳалол футбол бўлишини истайман. Қолган ишларни муҳокама қилиш менинг ваколатимга кирмайди. 

- "Локомотив" билан ўйинга қараганда тактика қанчалик ўзгарди?

- Ўйиндан кейин нимадирни ўзгартириш керак эди. Шундай бўлди. Қолаверса рақибни ҳам яхши ўргандик. Қолган ўйинларда ҳам бугунгидек натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика