Latest news

18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  35 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  7 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   251 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  6 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  20

Анхель Лопес: "Ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман" News

Анхель Лопес: "Ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сурхон" – АГМК (1:2) учрашувидан сўнг термизликлар устози Анхель Лопес фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида 

- Суперлиганинг энг кучли клубларидан бирига қарши ўйнадик. АГМК стандарт ҳолатлар бўйича жуда кучли жамоа. 

Қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Кўплаб ҳужумлар уюштиришга ва прессинг қўллашга уриндик. Аммо ҳамма режамиз ҳам иш бермади.

- Ўйин вақтида ҳакамга нисбатан жуда кўп эътироз билдирдингиз. Ўйин давомида 50% футболчиларга кўрсатма берган бўлсангиз, 50% эътироз билдирдингиз, десак ҳам бўлади...

- Футбол шуниси билан қизиқ ва уни шунинг учун ҳам ёқтирамиз. Бу менинг услубим. Мен ҳар доим шундай ишлайман. 

- Зоир Жўрабоев нега алмаштирилди?

- У дастлабки 25 дақиқада жуда ёмон ҳаракатланди. Унинг ўйинидан қониқмадим. Бу Зоирнинг 10-15 кун давомида Тожикистон терма жамоаси ихтиёрида бўлгани билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Шу сабаблар туфайли уни алмаштиришга қарор қилдим. 

- Жамоангиз ҳали ғалаба нималигини билганича йўқ. Бу сизга босим юклаб, руҳий ҳолатингизга таъсир қилмайдими?

- АГМК ҳам ҳозиргача ғалаба қозонмаётганди. Жамоалар бугун яхши ўйин кўрсатишди ва кўплаб вазиятларни яратишди. АГМК улардан унумли фойдаланиб, ҳақли ғалабага эришди. Биз олдинга интилишда давом этамиз.

- Ортда қолган 4 турдан келиб чиқсак, "Сурхон"нинг энг қийин рақиби АГМК бўлди, деб ҳисоблайсизми? 

-  Йўқ, энг мушкул рақиб "Навбаҳор" бўлди. Аммо бугун ҳам қийин бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтишим лозим. 

Шунингдек, ҳакамларнинг кўплаб қарорларидан норозиман. Афсуски, кўплаб жарима тўплари ва "аут"ларда АГМК фойдасига қарор чиқаришди. 

Буларнинг барчасидан тушкунликка тушмаймиз ва қўл силтамаймиз. Олдимизда ҳали кўп ўйинлар бор. Бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлисларга алоҳида ташаккур дейман.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика