Latest news

23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  1 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  15 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2

Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак" News

Анвар Бердиев: "Хатолардан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Футболчиларимиз қўлларидан келганича ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда яхши ўйнаб тургандик. "Бунёдкор" жамоаси ўз имкониятларидан фойдаланиб кетди. Вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, бироқ ҳужумларимиз гол билан тугамади. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман.

- "Шўртан"да ортда қолган икки ўйинда футболчилар ёмон таасурот қолдиришмади. Голлар учун ҳужумчи керак. Жамоада бу борада қандай муаммо бор?

- Бизда ҳозирлик вазиятларга нуқта қўя оладиган ҳужумчи етишмаяпти. Мавжуд имкониятдан келиб чиқиб ҳаракат қилаяпмиз. Ҳозирги ўзбек футболида ҳужумчилар муаммоси бор. Аксарият жамоаларда легионер ҳужумчилар ҳаракат қилишаяпти. Машғулотларда ишлаймиз, ҳужумчилар ҳар бир вазиятдан максимал наф чиқара олишлари лозим. 

- Жамоа таркибига легионерлар жалб этишга молиявий имконият етарлими? Балки сиз легионерлар билан футбол ўйнашни ҳоҳламассиз?

- Биринчи навбатда, ўзимизнинг маҳаллий футболчиларга эътибор қаратишга ҳаракат қилаяпмиз. Истайсизми, йўқми, яхши савиядаги легионер футболчи арзон турмайди. Шу таркибимиз билан ўз олдимиздаги вазифани бажара олишимизга ишонаман. Хатолардан хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинлар учун жиддий тайёргарликка киришамиз.



- Бугунги мағлубиятга "Бунёдкор"нинг кучли экани сабаб бўлдими? Ёки жамоангиз футболчилари камчиликларга йўл қўйишдими?

- Ўйин бошида вазиятларимиз бўлаётганди. Ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Гол урмасак, ғалаба қозона олмаймиз. Хато эвазига мағлуб бўлдик, бундан тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

- Ўринбосарлар таркибида асосий жамоага жалб этиш учун номзодлар бор деб айта оласизми?

- Албатта, имкон қадар ёшлар жамоаларимиз ўйинларини кузатиб бораман. Эътибор берган бўлсангиз, Асилбек Анваров иккинчи бўлимда ўйинга тушди. У айнан ёшлар жамоамиз таркибидан жалб этилди. Ўз мактабимиздан футболчиларни етиштиришга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи бўлимда қандай услубни танладингиз?

- Эътибор берган бўлсангиз, иккинчи бўлимда биз кўпроқ олдинги чизиққа урғу қаратдик. Прессингда ушлашга уриндик, стандарт вазиятлар бизнинг хатоларимизга сабаб бўлди. Иштиёқ билан ўйнаш керак, футболчилар ўзларига ишониб ҳаракат қилишлари керак.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика