Latest news

19:55Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 1:0 (Матнли трансляция)  5 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 19:17АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед": Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда!  12 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  2 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1

Андрей Микляев: "Андижон"даги стадион Ўзбекистондаги энг ёмони" News

Андрей Микляев: "Андижон"даги стадион Ўзбекистондаги энг ёмони"

Coca Cola Суперлигаси 14-тури доирасидаги "Андижон" - "Локомотив" жамоалари иштирокидаги учрашувдан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев журналистлар саволларига жавоб берди.




- Қимматли уч очкони қўлга киритдик. Бундан жуда хурсандмиз. Ҳозирда ўзгаришлар даври кетмоқда. Таркибимизда ёш йигитлар жуда кўп. Шу боисдан уларнинг ўзларига келиб олишлари учун вақт керак. Йигитларга катта раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Ҳатто 10 киши бўлиб қолганларида ҳам таслим бўлишмади. 

- Жаҳонгир Абдумўминов билан боғлиқ қандай муаммо бор?
- Ҳозирча билмайман. Либос бўйича муаммо бўлиши мумкин. Буни кейинроқ билиб оламан. Либос бўйича муаммо бўлгани сабабли у захирада қолди.

- Олдинги сафар "Локо"да ишлаганингизда таркибда юлдузлар ўйнарди. Ҳозир эса таркиб ўзгариб кетди. 2 йиллик ўзгаришлар ҳақида нима дея оласиз?
- Мавсум бошидан инобатга олсак, 9 нафар футболчи жамоани тарк этди, айримлар ҳорижга йўл олди. Клуб олдимизга таркибни ёшартириш вазифасини қўйди. Биз ҳам ёшларимизга, ўринбосарлар таркибимиздан асосий таркибга футболчиларни жалб қилишга ҳаракат қиляпмиз.

- Жароҳатланганлар борми?
- Таркибимизда 6 нафар жароҳатланган футболчилар бор. Шу боисдан уларнинг хизматидан фойдалана олмаяпмиз.

Шу ўринда қўшимча қилиб кетмоқчиман. Бугун майдоннинг ҳолати яхши эмасди, шу боисдан жамоа биз, мухлислар кутган футболни намойиш қила олмади. Айтишим мумкинки, айни дамда бу стадион биз ўйнаган энг ёмон стадион. Яқиндагина Андрей Канчельскис танқид қилган ТТЙМИ стадиони билан эса фарқ ер ва осмончалик. Бу стадионда ярим йил ўйин бўлмади. Шу боисдан ўйинда футболчилар майдонга қарши курашди. Ўт ўсиб кетган, ўрилмаган, тўп юрмаяпти. Қум тўкиб қўйилган жой эса чангиб кетмоқда. Бунга қараш оғир. Агарда стадион яхши бўлса, мухлислар ҳам киритилса, бугун бошқача ўйин бўларди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика