Latest news

20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  0 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1

"Андижон"нинг "янги Жон Оби Микел"и клуб, мақсадлари ва коронавирус ҳақида News

"Андижон"нинг "янги Жон Оби Микел"и клуб, мақсадлари ва коронавирус ҳақида

"Андижон"нинг янги ўйинчиси Ибе Микаел Окоро билан суҳбатлашдик.

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги ўйинда мезбонлар таркибида Ибе Микаел Окоро дебют қилди. У янги жамоасида бир неча дақиқалар ўйнаганига қарамай, ўзини яхши томондан кўрсатди ва гол уришга яқин келди.


- "Андижон"гача бўлган фаолиятингиз ҳақида гапириб берсангиз?

- Ҳаммаси учун яратганга шукур айтаман. 2012 йилга қадар "Фенербахче Б" жамоасида ўйнадим, ундан сўнг 2015-2016 йилга қадар 23 ёшгача бўлган Нигерия олимпиа терма жамоасида ўйнадим. Бу Олимпиадага йўл олган жамоа эди. Аммо, олимпиадага 2 ой қолганда жароҳат олгандим.

Мен Нигерия чемпионатида ўйнаганман ва кубокни қўлга киритганман. КАФ Конфедерация кубогида ўйнаб, Суданнинг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўйинда хет-трик қайд этганман.

Ўтган йили Нигерияга қайтишдан олдин Иорданияда ўйнадим. Нигерияда эса ҳозирда турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган "Плате Юнайтед" шарафини ҳимоя қилдим.


- "Андижон" варианти қаердан пайдо бўлди?

- Жамоам "Плате Юнайтед" мени умуман қўйиб юборишни истамади, аммо мен янгидан-янги марраларни забт этишни ўйладим ва ўзимни бошқа жойда ҳам синаб кўргим келди.

Шунингдек, мен каттароқ клуб ва кучли чемпионатда ўйнашни истадим ва у ерда ўзимнинг истеъдодимни намойиш этгим келди.


- Ўзбекистондан олган илк таассуротларингиз қандай?

- Нигерияда мени одамлар "янги Оби Микел" деб аташади. Шу сабабдан Ўзбекистонга кетишим ҳақидаги хабар чиққанида улар менга бормаслигим кераклигини тавсия қилишди. Кутишим ва яхшироқ жойга йўл олишим кераклигини айтишди.


- Ўзбекистондан бошқа яна қаерлардан таклифлар бўлганди?

- Мени Қувайт, Иордания, Баҳрайн ва Вьетнамдан таклиф қилишди, аммо менга бу шартномалар қизиқ эмасди. Мен каттароқ клубда ўйнашим ва яхшироқ муҳитда ўйнашим учун Ўзбекистонга келдим. Пул учун бу ерга келмадим. Яхшироқ даражада ўйнаш ва "супер бургутлар" (Нигерия терма жамоаси)дан таклиф олиш учун келдим. Аммо, бунинг учун катта жамоада ўйнашим керак эди.


- Сиз "Андижон"га келдингиз ва ўйлаганингиздек катта клубдамисиз ёки бу саволга жавоб беришга эртами?

- Ҳа, ҳозирча клуб яхши. Аммо, клубимиз бундан ҳам яхшироқ бўлишини худодан сўрайман. Шаҳар, одамлар, мухлислар ва ҳамма-ҳаммасини яхши кўриб қолдим. Келганимдан сўнг менга шунча ҳурмат кўрсатишди.


- Дебютингиз ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳаммаси учун худога шукур. Ҳали таркибда ўрнимга эга бўлмадим, аммо вақт ўтгани сайин нималарга қодирлигимни кўрсатаман.


- Кўп чемпионатлар қатори Ўзбекистон Суперлигаси ҳам коронавирус сабабли тўхтатилди. Бу ҳақида нима дейсиз?

- Ҳа, бу бутун дунё учун ва футбол ихлосмандлари учун яхши эмас, аммо саломатлик бу бойликдир. Шу сабабли, биз ҳозир худодан барчасини кутмоқдамиз ва худонинг марҳамати билан ҳамма нарса яхши бўлишини ва касалликка чалинганлар ҳам тезда тузалишларини биламан.


Алишер Остонов суҳбатлашди.

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика