Latest news

19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0 19:17Суперлига. "Қизилқум" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 18:49МЮ ҳужумчисини "Наполи"га қўйиб юборишга тайёр  0 18:20Агуэро: "Ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилолмайман"  0 18:16Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  22 17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  5 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  7 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  12 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3

"Андижон" устози ва футболчиси — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари News

"Андижон" устози ва футболчиси — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 13-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши дарвозабони – Суҳробжон Султонов ("Локомотив")

"Локомотив" бу тур Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб қайтди. Майдон эгалари ўйин давомида кўплаб ҳужумлар ташкил этишди ва катта ташаббусга эга бўлишди. Бироқ "Нефтчи"нинг ғалаба қозонишига "темирйўлчилар" посбони Суҳробжон Султонов йўл қўймади. У баҳс давомида бир неча бор сейвларни намойиш этди. Шу тариқа Султонов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши мураббийи – Александр Хомяков ("Андижон")

Бу турдаги водий дербисига эътибор жуда катта бўлди. "Андижон" ўз майдонида чемпионликка курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувдан аввал ҳеч ким бу қадар йирик ҳисоб қайд этилишини тахмин қилмаган бўлса керак. Дисквалификация муддатини ўтаётган Хомяков захира ўриндиғида бўлмаса ҳам унинг шогирдлари кучли рақибни йирик ҳисобда таслим қилишнинг уддасидан чиқишди. Шу тариқа "бургутлар" устози Александр Хомяков турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси – Фарҳод Соҳибжонов ("Андижон")

"Андижон"нинг "Навбаҳор" устидан қозонган ғалабасида Фарҳод Соҳибжоновнинг ҳиссаси катта бўлди. Айнан у ўйин бошида пенальти ишлади, айнан Соҳибжоновнинг дарвозага йўллаган зарбаси тўсинга тегиб қайтганидан кейин иккинчи гол "Навбаҳор" дарвозасидан ўрин олди. Умуман олганда, Соҳибжонов ўйин давомида жуда фаол бўлди ва сайтимиз талқинига кўра 13-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 13-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Владимир Йовович ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" - "Динамо" учрашувининг 8-дақиқасида мезбонлар вакили Владимир "Месси" Йовович майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва йўлидан чиққан рақибни ортда қолдириб гол уришга эришди. Айнан Йовович томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика