Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  100 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

"Андижон" клуби сметаси ЎФА томонидан маъқулланди News

"Андижон" клуби сметаси ЎФА томонидан маъқулланди

Tags :  Андижон
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги "Футбол клублари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 261-сонли қароридан келиб чиқиб, Мусобақалар регламентига Суперлига ва Про лига клублари йиллик харажатлари сметасини ФИФА ҳамда ОФК талабларини инобатга олган ҳолда ЎФА билан келишиши масаласи киритилганди.  

Футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш муҳим аҳамият касб этади. 2022 йилги мавсум олдидан клублар илк бор ўз сметасини келишиш учун ЎФАга тақдим этганди. Энди улар 2022 йилги сметадан ўрин олган маблағлар мақсадли сарф этилиши юзасидан комиссия суҳбатида бўлади. 

Шу мақсадда клублар бирма-бир йиллик бюджет сметасини махсус комиссия олдида ҳимоя қилиб чиқмоқда. Бунгача бир қатор жамоалар бу ишни бажарган бўлса, энди навбат “Андижон” жамоасига ҳам етиб келди. 

Клуб бош директори Улуғбек Мирзаев куни кеча ЎФАда ташкил этилган махсус комиссия суҳбатида бўлиб, жамоанинг йиллик бюджетини йил давомида қандай тақсимланиши юзасидан муваффақиятли ҳимоя қилди. 

Қайд этилишича, “Андижон” клубининг йиллик сметасидан асосий жамоа, U-21, U-19, аёллар ва футзал жамоалари, шунингдек, администрация, хизмат кўрсатувчи персоналлар каби 7 та бўғин жой олган. Улар учун ойма-ой харажатлар қандай тақсимланиши алоҳида кўрсатиб ўтилди. Қолаверса, стадион майдонини яхшилаш, “прожектор” масаласи бўйича ҳам маблағларнинг ўринли сарфланиши рақамларда келтириб ўтилган. 

ЎФА комиссияси томонидан "Андижон" футбол клубининг сметаси маъқулланди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика