Latest news

19:30Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  143 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  20 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  24 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози News

Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози

"Реал" ҳам, Бразилия терма жамоаси ҳам Карло Анчелоттидан норози.

"Реал" бош мураббийи Бразилия терма жамоасига тайинланишга яқин эди, бироқ келишув бузилди ва энди италиялик мутахассис Саудия Арабистонидан таклифни кўриб чиқмоқда.  

Relevo хабарига кўра, 29 апрель куни тушдан кейин Анчелотти Бразилия футбол конфедерациясига (CBF) "Мадрид" уни июнь ойида қўйиб юбормаслигини маълум қилган. Мутахассис бразилияликлар билан айнан июнь ойидан иш бошлашни келишиб қўйган эди.

"Реал" 65 ёшли мутахассисни АҚШда клублар ўртасида бошланадиган жаҳон чемпионатигача (КЖЧ) қўйиб юбормасликка қарор қилди. Клуб шартноманинг сўнгги йили учун 11 млн евро товон пули тўламасдан бунга тайёр эди. Айтилишича, Анчелотти ушбу суммани олишни хоҳлаган. Бу музокараларнинг бузилишига асосий сабаблардан бири бўлди.  

Бразилияда Карлонинг 26 май куни Рио-де-Жанейрога келиши ва Эквадор (4 июнь) ва Парагвай (9 июнь)га қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилиши режалаштирилган эди. Барча нарса, жумладан, 2026 йилги ЖЧгача бўлган шартнома келишилганди. Энди бу келишув деярли амалга ошмайди ва CBF Жорже Жезушни тайинлашни кўриб чиқмоқда.  

Анчелоттининг бу вазиятдаги хатти-ҳаракатларидан "Реал" ҳам, Бразилия ҳам норози. CBF келишув бузилганидан, "Мадрид" эса мураббийнинг бразилияликлар билан музокаралар олиб боргани (гарчи Карло клубдан рухсат сўраган бўлса-да) ва бразилияликлар билан суҳбат туфайли "Реал"даги бир йиғилишга бир марта кечикиб келганидан норози.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "қаймоқраглилар" "Байер"дан Хаби Алонсони бош мураббийликка таклиф қилиш ниятида экани хабар қилинган эди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика