Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ана холос! Суперлига учун курашаётган "Нурафшон" 1-лигага тушиб кетиши мумкин News

Ана холос! Суперлига учун курашаётган "Нурафшон" 1-лигага тушиб кетиши мумкин

Эртага 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади.

Мазкур мусобақада 20 та жамоа иштирок этиши керак. Бироқ, ташкилотчиларнинг режаларида ўзгариш юзага келадиган кўринади. 

Бухоронинг "Нурафшон" клуби бугун ЎзПФЛга хат юбориб, U-16 жамоаси мазкур мусобақада иштирок этмаслигини билдирган. Championat.asia'га маълум бўлишича, бухороликлар бунга мавжуд молиявий муаммоларни рўкач қилиб кўрсатмоқда.

Бир қарашда ўзбек футболидаги одатий ва оддий муаммодек кўриняпти. Лекин, бу қарор Бухоро вилояти бош жамоасининг тақдирига жиддий таъсир қилиши мумкин.

"Нурафшон" айни пайтда Суперлига плей-офф босқичига йўлланма олиш учун "Олимпик" билан курашяпти. Гап шундаки, бухороликлар бу йўлда муваффақият қозонса ҳам, U-16 жамоаси республика биринчилигида қатнашмаган тақдирда Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин. 

Чунки "Нурафшон" бу орқали "Клубларни лицензиялаш регламенти"нинг "А" тоифадаги мезонини бузиб қўяди.

13-боб

"Ёшлар жамоалари" мезонининг "d" банди:

"10 ёшдан кичик тоифадаги жамоадан ташқари қолган барча ёшлар жамоалари ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган миллий миқёсдаги расмий мусобақаларда иштирок этиши шарт".

Маълумот учун, ушбу мезон мажбурий градатация этиб белгиланган. Бу талабни бажармаган клубларга ЎзПФЛ ёки ОФКнинг клублар миқёсидаги мусобақаларига қатнашиш учун Лицензия берилмайди. Бундай ҳолатда "Нурафшон" Суперлигада иштирок этолмаслиги аниқ ёки Биринчи лигага тушириб юборилиши мумкин.

Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида ЎзПФЛнинг Клубларни лицензиялаш ва халқаро алоқалар бўлими билан боғландик. 

"Келаси йилда лицензия оладиган клубларимиз сони кескин кўпаяди. Улар орасида "Нурафшон" ҳам асосий даъвогарлардан бири. Чунки клуб ўз олдидаги талабларни бирин-кетин бажариб келмоқда. Бироқ, эртага старт оладиган турнирда иштирок таъминланмаса, бу масала қийинлашиб кетади. Ҳаттоки, унга нисбатан санксия қўлланиб, Биринчи лигага тушириб юборилиш эҳтимоли ҳам бор", деди ташкилот масъули.

Таъкидлаш лозимки, "Нурафшон"даги молиявий муаммолар масаласи кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Сентябрь ойида жамоанинг баъзи ходимлари иш ташлаш даражасига етиб борган эди. Аввалроқ сайтимизга интервью берган Усмон Тошев эса жамоа тизимида барча нарса изидан чиқиб кетгани, клубдан фақат ном қолгани ҳақида гапирганди.

Умид қиламизки, "Нурафшон" раҳбарияти 11 ноябрга қадар бу муаммони ҳал қилади ва барчаси клуб учун яхшилик билан тугайди. Акс ҳолда, Суперлига учун ҳаракат қилгани фойдасиз.

Мақола: Самарқанддаги чемпионат "қоғозда" ўтказилдими? 

Author :
Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика