Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Бухорода янги ташкил этилган "Нурафшон" клуби Биринчи лигага йўл олди News

Бухорода янги ташкил этилган "Нурафшон" клуби Биринчи лигага йўл олди

Шу кунларда Бухоро шаҳрида Биринчи лигага ўтиш турнири бўлиб ўтмоқда.

Мазкур турнирда худудий футбол ассоциациялари томонидан ташкил этилган 2-лига ва вилоят кубоги мусобақалари орқали етиб келган жами 12 та жамоа иштирок этмоқда. Регламентга кўра, ўтиш турнирининг финалига йўл олган жамоалар янги мавсумдан бошлаб Биринчи лигага йўл олишлари белгилаб қўйилган. 

Бугун мазкур мусобақанинг ярим финал босқичи ўйинларига старт берилди ва Бухоро шаҳрининг "Нурафшон" клуби Сирдарё вилоятининг "Гулистон" жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, финалга йўл олди. 

2022 йилда ташкил этилган "Нурафшон" клубининг ўтиш ўйинларидаги натижалари қуйидагича бўлди:

Гуруҳ босқичи

"Нурафшон" - "Цементчи" 0:0

"Лочин" - "Нурафшон" 0:6



Чорак финал

"Нурафшон" - "Истиқлол" 4:1


Ярим финал

"Гулистон" - "Нурафшон" 0:0 (пенальтилар бўйича – 4:5)



Қайд этилган натижаларга кўра, Бухоро шаҳрида ташкил этилган "Нурафшон" клуби янги мавсумдан Биринчи лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди.



Жамоа номи: "Нурафшон"

Ташкил топган йили: 2022

Бош ҳомий: Бухоро шаҳар ҳокимлиги

Клуб президенти: Жамолиддин Носиров

Клуб бош директори: Азимжон Холов

Жамоа бош мураббийи: Комилжон Самиев

Ёрдамчи мураббийлар: Дилшод Сахатов, Равшан Самадов

Шифокорлар: Акбар Мирзаев, Ислом Бобоқулов

Мусобақанинг финал учрашуви 13 декабрь куни бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика