Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

"Бухоро" "карвонсарой"ми? News

"Бухоро" "карвонсарой"ми?

Телеграмдаги "қизил ВАР" канали "Бухоро" клубига тўхталди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг 2 клубига ФИФА томонидан трансфер тақиқи қўйилган. "Насаф"нинг муаммоларига бир неча кун олдин тўхталгандик. Энди эса Бухоро вилоятининг бош жамоаси ҳақида...

Бу жамоага нисбатан айни пайтда фақат битта сифатни ишлатиш мумкин — қўнимсизлик. Хўш, нега?

Диққат қилинг, "Бухоро" клубида ишлаган директорлар рўйхати:

1. Алишер Рустамовнинг ўрнини Жамол Алимов эгаллади (2021 йил январь);

2. Жамол Алимовнинг ўрнини Усмон Тошев эгаллади (2021 йил 10 май);

3. Усмон Тошевнинг ўрнини Фарруҳ Хамраев эгаллади (2021 йил 9 июль);

4. Фарруҳ Хамраевнинг ўрнини Ўткир Қодиров эгаллади (2021 йил ноябрь ойида).

Бу ўзгаришларнинг барчаси 365  кун ичида бўлди ва ҳар гал янги раҳбар ишни эскисининг қарорларини бекор қилиш билан бошлади. Мисол учун, Усмон Қудратович келиб нафақат жамоа ходимларини, унинг номини ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилди ("Нурафшон"га). Кейинги раҳбар эса ишни клубнинг олдинги номига қайтиш билан бошлади. Тизимдаги беқарорлик, албатта, жамоанинг натижаларига ҳам салбий таъсир қилади. Аммо фойдали ўзгаришлар, масалан, 2019 йилнинг декабридан бери ўйин ўтказилмаган асосий стадионга қайтишни ҳеч ким эплолмади.

2021 йилда "Бухоро" (ёки "Нурафшон") клубида ишлаган мураббийлар рўйхати: Жамшид Саидов (18 мартда шартнома бекор қилинди), Даврон Файзиев, Анвар Бердиев, Мирислом Ҳасанов, Усмон Тошев, Ҳаким Фузайлов (18 декабрдан). 

❗️12 ойда 6 мураббий. Шу ўринда савол туғилади: "Бухоро" — профессонал футбол клубими ёки барчага очиқ карвонсаройми?

"Бухоро"нинг минглаб мухлислари бор. Жамоанинг муваффақиятсизликлари кадрларнинг тинимсиз алмашинуви билан боғлиқ. Бу беқарорликнинг сабабини кимдир ишқибозларга тушунтириб бера оладими?

Ғалати дунё (Бубаньянинг ғаройиб ҳикояси)

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика