Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  17 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  12 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Ана холос, ОФК Эроннинг икки машҳур клубини ОЧЛдан четлатди News

Ана холос, ОФК Эроннинг икки машҳур клубини ОЧЛдан четлатди

Tags :  ОЧЛЭрон
Биласиз, "Персеполис" ва "Истиқлол" Эрон мамлакатининг энг кучли ва энг номдор клублари ҳисобланади.

ОФК бугун бу икки клуб 2022 йилги Осиё чемпионлар лигасида қатнашмаслиги ҳақида қарор қабул қилди. Бунга сабаб ҳар икки жамоанинг лицензия шартларини тўлиқ бажармагани. 

Ўтган йил "Персеполис" Эрон чемпионлигини қўлга киритиб, ОЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан тўғри қатнашиши лозим эди. "Истиқлол" эса учинчи ўринни банд этиб, плей-оффдан курашга киришиши керак эди. 

ОФК Эрон учун квоталарни 2+2 ажратган бўлиб, ўтган йилги мавсум якунларига кўра, "Персеполис" (чемпион) ва "Фулад" (Кубок соҳиби) гуруҳда, "Сепахон" (2-ўрин) билан "Истиқлол" (3-ўрин) эса плей-оффда иштирок этиши белгилаб қўйилганди. 

Бироқ ОФК қарорига кўра, икки кучли клуб мусобақадан четлатилди. Бу жамоалар ўрнини кимлар тўлдириши ва айнан қайси бандга асосан четлатилгани ҳақида кейинроқ маълумот берамиз. 

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика