Latest news

20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   0 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  80 19:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 1:1 (матнли транлсяция)  25 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  15 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  2 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  16 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  53 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38

Ана холос! Ла Лига де Йонг туфайли Левандовски ва Рафиньяни рўйхатдан ўтказмайди News

Ана холос! Ла Лига де Йонг туфайли Левандовски ва Рафиньяни рўйхатдан ўтказмайди

Лига Рафинья ва Роберт Левандовскини рўйхатдан ўтказишга қаршилик қилади.

Испаниялик ҳамкасбимиз Альфредо Мартинеснинг сўзларига кўра, агарда "Барселона" молиявий ишларини Ла Лига молиявий фэйр-плей қоидалари асосида тартибга сола олмаса, Лига клуб янги ўйинчиларини рўйхатдан ўтказишига рухсат бермайди.

Агарда Френки де Йонгнинг маоши сезиларли даражада камайса ёки у бошқа клубга сотиб юборилса, масала каталонияликлар учун ижобий ҳал бўлади.

Ла Лига президенти Хавьер Тебас аввалроқ, Френки катта суммага сотилсагина "Барса" янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олиши ҳақида огоҳлантирганди.

Каталониянинг "Catalunya Ràdio"си хабарига кўра, футболчи "Барселона" қолишни истаса маоши камайишига рози бўлишга мажбур. "Барса" вакиллари ва футболчи 2019 йил имзолаган шартномага мувофиқ, шу ёз хавбекнинг маоши икки баробар ошди.

Френки ва унинг вакиллари маошнинг камайишига буткул рози эмас. Ўз навбатида Хави Френкига клубнинг шартларига рози бўлмаса, мавсумни захира ўриндиғида ўтказишини "ваъда берган".

Яна бир қизиқ томони, де Йонг мавсумолди йиғиннинг барча уч ўйинида марказий ҳимоячи позициясида тўп тепди. "Ювентус"га қарши ўйин танаффусида (2:2) Френки Эрик Гарсияни алиштирди. Хави ихтиёрида Рональд Араухо, Жерар Пике, Эрик Гарсия ва Андреас Кристенсен бўлишига қарамай, нидерландиялик футболчини марказий ҳимоячи позициясида ўйнатмоқда. Бундан ташқари яқин кунларда "Барса" сафига Жюль Кунде ҳам келиб қўшилиши керак.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика