Latest news

15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  2 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  3 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  1 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  10 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  4 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  14 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  11 11:01"Бавария" қаторасига тўртинчи бор ПСЖни мағлуб этди — барчаси "қуруқ" ғалабалар  2 10:44Флик: "Сельта"га қарши 2:2дан кейин шундай ишончли ғалабага эришганимиз яхши бўлди"  17 10:22"Ман Сити" ярим ҳимоясини "Ньюкасл" вакили билан кучайтирмоқчи  0 10:00ПРО-Лига. 28-тур расмийлари билан танишинг: Муборакдаги баҳсда аёл ҳакам ишлайди!  6 09:31МЮ чап қанот ҳимоясига Раян Аит-Нурини сотиб олмоқчи  0 09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  1

"Алё, рэф": Ҳакамлар кетма-кет иккинчи турда “Насаф”га ёрдам беришдими? “Сўғдиёна”нинг тоза голи бекор қилинди. Суперлиганинг 12-турида қандай хатолар юз берди? News

"Алё, рэф": Ҳакамлар кетма-кет иккинчи турда “Насаф”га ёрдам беришдими? “Сўғдиёна”нинг тоза голи бекор қилинди. Суперлиганинг 12-турида қандай хатолар юз берди?

Ҳакамлик фаолияти бўйича россиялик экспертимиз Анатолий Синяев баҳсли қарорларни таҳлил қилди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев (“Алё, рэф!” Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 12-тур учрашувларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.

❌ "Сурхон" - "Металлург"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Менимча, ҳакам "Сурхон" футболчисини майдондан четлатгандан кўра, қўпол ўйнагани учун сариқ карточка кўрсатиши мумкин эди. Ҳа, у рақиб оёғини босиб олди, лекин қоидабузарликда оёқ кафти буткул иштирок этмаган: "Сурхон" ўйинчисининг товони ерда эди, бу "амплитуда" (тебраниш кенглиги) етишмаслигидан далолат беради. ВАР эпизодга аралашишга ҳаққи йўқ эди, чунки ҳакамнинг сезиларли хатоси мавжуд эмасди. Шундай бўлса-да, такрорлайман, бу ҳолатда фақат сариқ карточка кўрсатилиши мумкин эди.

❌ "Сурхон" - "Металлург" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

“Сурхон” ҳимоячиси тўпга ўйнамасдан, рақиб оёғига зарба берди. Тушуниш керакки, агар бу қоидабузарлик содир бўлмаганида, "Металлург" ҳужумчиси тўп назоратини ўзида сақлаб қолиши мумкин эди. “Сурхон”нинг қолган футболчилари қоидабузарлик нуқтасидан 2-3 метр узоқликда эди, вазият эса дарвозага яқин ўрта линияда содир бўлди. Бу ҳолатда “Металлург” ҳужумчиси рақиб дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқа оларди. Бу гол уриш учун аниқ имкониятдан маҳрум қилиш деганидир ("сўнгги чора"). Ҳакам “Сурхон” ҳимоячисига қизил карточка кўрсатиши керак эди. ВАР эпизодга аралашиши керак эди, чунки бош ҳакамнинг хатосига ишора қилувчи омиллар мавжуд.

✅❌ "Сурхон" - "Металлург" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Умуман олганда, “Сурхон” олдинги чизиқ вакилининг тўпиғига “ҳужум” уюштирилди. Эҳтимол, тасвир сифати туфайли у шунчаки рақиб жарима майдончасида йиқилгандек туюлар. Аммо яқинроқдан қараганда, параллел равишда ҳаракат қилаётган “Металлург” ҳимоячиси тасодифан унинг оёғини босгани аниқ. Шунинг учун мен ҳакамнинг пенальти белгилаш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлайман. Бироқ бу вазиятда барибир хатолик мавжуд: ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди, чунки оёқнинг бутун юзаси билан рақибга "ҳужум қилиш" огоҳлантириш билан жазоланиши керак.

✅ "Навбаҳор" - "Қизилқум" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ҳакамнинг “Қизилқум” ҳимоячисига спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатиш қарорини қўллаб-қувватлайман. ВАР эпизодга тўғри аралашди. Аслини олганда, ҳакамлар жамоаси ҳимоячининг ўнг оёғи билан тўпга ташланишидан кейин чап оёқ билан содир этилган қўшимча ҳаракатини кўрмади. Четлатиш учун амплитуда (тебраниш кенглиги) ва таъсир кучи етарли эмас.

✅❌ "Навбаҳор" - "Қизилқум"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Мазкур вазиятда “Навбаҳор” футболчисига спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун сариқ карточка кўрсатилди. У ҳакам билан баҳслаша бошлади ва буни жуда агрессив тарзда амалга оширди: футболчи шиддат билан югуриб келиб, қўлларини силкитди. Бу, албатта, сариқ карточка дегани. Лекин айни пайтда “Навбаҳор” футболчиси томонидан дастлабки қоидабузарлик содир этилмади: у тўпни тўхтатиб олишга уриниш чоғида копток “Қизилқум” ҳимоячисининг юзига тегди, бу ҳолатда бурчак зарбаси белгиланиши керак эди. Ҳакам шунчаки хатога йўл қўйди, демак, "Навбаҳор" футболчисининг норозилигини тушуниш мумкин, лекин юқорида айтганимдек, у буни жуда агрессив тарздан намоён қилди.

✅❌ "Навбаҳор" - "Қизилқум" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ҳакам ўринли тарзда “Навбаҳор” фойдасига пенальти белгилади. “Навбаҳор” футболчиси сакради ва тўпга боши билан зарба бериши мумкин эди, бироқ уни орқа томондан туртиб юборишди. Бу ерда ҳакам “Қизилқум” ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатмагани ғалати. Четлатиш ҳақида эса гап-сўз бўлиши мумкин эмас, чунки тўп юқори баландлик бўйлаб ҳаракатланаётганди. Агар тўп шундай баландликда учаётганда "Навбаҳор" футболчиси шеригига узатма амалга оширса/қанотдан кросс узатмаси бўлса ва у орқа томондан туртиб юборилса, бу майдондан четлатилиш бўлиши мумкин.

❌ "Насаф" - "Нефтчи" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Мен билан ишлайдиган ҳакамлар гуруҳи билан бу масалани муҳокама қилгандик. Бизнингча, бу вазиятда ВАРнинг нотўғри аралашуви рўй берган. Мана кўринг, ўтган турда нима содир бўлганди.

Бу икки карточка ўртасидаги "чегара"вий вазиятдир. ВАР ҳаками бунга аралашмаслиги керак.
1) Тўп "Насаф" футболчиси назоратида бўлмаган;
2) Ҳимоячилар тахминан бир хил чизиқда эдилар - улардан камида биттаси яккакурашга киришиши мумкин эди;
3) Ҳужум қилаётган ўйинчи қочиб кетиши ва дарвозабон билан бирга-бир чиқиши ҳақиқатга тўғри келмайди.
Агар эпизод қанотда эмас, марказга яқинроқ бўлганида ва ҳимоячилар дарвозадан узоқроқда бўлганида, биз ВАР аралашуви ва эҳтимолий четлатиш ҳақида гаплашишимиз мумкин эди. Хатолик туфайли “Нефтчи” ҳимоячисига қизил карточка кўрсатилди. Бундай пайтларда, хатонинг аниқ далиллари бўлмаса, ҳакамнинг дастлабки қарори қабул қилиниши керак. Бундан ташқари, агар ҳакам дастлаб қизил карточка кўрсатган бўлса, у ҳам қабул қилиниши керак эди.

✅❌ "Насаф" - "Нефтчи" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ҳакам ўринли равишда “Насаф” фойдасига пенальти белгилади. “Нефтчи” футболчиси рақиб зарбасини тўсиб, йиқилиш вақтида қўлини сурди ва шу орқали тана майдонини кенгайтирди. Бироқ замонавий талқинларга кўра, бу ерда сариқ карточка кўрсатилмаслиги керак эди - илгари бундай эпизодларда кўрсатиларди, ҳозир эса бу ишга қўл урилмайди. ВАР эпизодга тўғри аралашди.

✅ "Насаф" - "Нефтчи" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Мен бу вазиятда қоида бузилишини кўрмаяпман. “Насаф”нинг голи тўғри ҳисобланди. Турли жамоаларнинг икки ўйинчиси ўртасида ўзаро "чегаравий" кураши мавжуд. Улар бир-бирларини қўллари билан ушлаб, кичик истилодан халос бўлишга ҳаракат қилишди. ВАР вазиятга аралашмай тўғри қилди.

✅ ОКМК – "Пахтакор" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Узатмадан кейин қўл билан ўйнашнинг классик лаҳзаси содир этилди. ОКМК ҳимоячисининг қўли ён томонга сурилиб, тана майдонини оширади. Буни ВАРнинг тўғри аралашуви ва "Пахтакор" фойдасига пенальтининг тўғри белгиланиши деб ҳисоблаш мумкин.

✅ ОКМК – "Пахтакор" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ҳакам “Пахтакор” дарвозасига пенальти белгиламай тўғри қилди. Бу эпизодда ҳакам идеал позицияни эгаллаганини ҳам қайд этиш жоиз. У яккакурашнинг барча тафсилотларига гувоҳ бўлиб, тўғри қарор қабул қилди. “Пахтакор” ҳимоячиси икки оёғи билан майсазорда туради ва тўпга қараб ҳеч қандай ҳаракат қилмайди, яъни яккакурашда қатнашишга уринмайди. Тўқнашув қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракат туфайли содир бўлади. Ўша вазиятда ҳимоячи тўп учун курашни тўхтатганида, ҳужумчи тўпни ён томонга йўналтирганди. ВАРнинг вазиятга аралашмаганига ҳам ўринли.

✅ ОКМК – "Пахтакор" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ҳакам “Пахтакор”нинг голини тўғри ҳисоблади. Тўп ҳаводан пасая бошлаганда ўйинчилар ўртасида бироз контакт пайдо бўлди, бироқ “Пахтакор” футболчиси рақибни орқа томондан туртиб юбормади. У ОКМК ҳимоячисининг елкасига суянмади, тўп учун курашаётганда иккала футболчи ҳам сакради; ВАРнинг вазиятга аралашмагани ҳам ўринли.

✅ ОКМК – "Пахтакор" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

"Пахтакор" ҳимоячиси ўйиндан ташқари эпизодда рақибини икки қўли билан туртиб, очиқдан-очиқ аҳмоқлик қилди. ОКМК футболчиси тўпни шеригига узатиб бўлганди. ВАР эпизодга ҳақли равишда аралашди, “Пахтакор” дарвозасига асосли пенальти белгиланди.

❌✅ "Бунёдкор" - "Олимпик"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ҳакам жуда "қизиқ" қарор қабул қилди. Ҳужум қилаётган ўйинчи шунчаки рақиб жарима майдончасига йиқилиб, жамоадошига зарба бериб юборади. Рақиб томонидан қандайдир тўхтатиб қолиш ёки чалиб юбориш ҳолати бўлса ҳам, бу минимал даражада эди. Қолаверса, тўп юқорида бўлгани сабабли футболчининг дарвозага зарба йўллаши даргумон эди.
Иккинчи ҳолат: “Бунёдкор” футболчисини четлатиш. У рақиб жарима майдончаси ичида йиқилганидан кейин "Олимпик" футболчисини тепди. Бу ерда ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин, қизил карточка тўғри кўрсатилди; Аммо пенальти белгилаш билан боғлиқ саволлар мавжуд.

✅ "Бунёдкор" - "Олимпик" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

“Бунёдкор” футболчисига қизил карточка кўрсатган ҳакамнинг қарори ўринли. "Олимпик" футболчиси сакрашидан аввал қоидабузар оёғининг таг қисми билан рақиб оёғи тўпиқ қисмига зарба берди. Бу ҳолатда жароҳат олиш хавфи юқори саналади. Мен ҳакамнинг яхши позицияда тургани ва тезкор қарорини қайд этмоқчиман.

✅ "Бунёдкор" - "Олимпик"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Бу ҳолатда ҳеч қандай қоида бузилишини кўрмаяпман. Узатма амалга оширилгандан сўнг, "Олимпик" ўйинчиси тўпга ташланди ва етолмади. Сўнгра инерция натижасида контакт пайдо бўлди, унинг ташаббускори эса айнан "Олимпик" вакили ҳисобланади. “Бунёдкор” ҳимоячиси, аслида, тўп учун курашишга уринмади, шунчаки рақиби билан ёнма-ён югурди. Ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарор қабул қилди.

✅ "Бунёдкор" - "Олимпик" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ўйинни давом эттириш қарори ўринли. “Олимпик” футболчиси жарима майдончаси ичида рақибини алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо “Бунёдкор” ҳимоячиси ўнг оёғини олдинга чўзишга улгуриб, тўпга ўйнади. Шундан сўнг мувозанатини йўқотган мезбонлар вакилининг қўлтиқ қисмига тўп тегиб кетди - бу қўл билан ўйин дегани эмас. Кейин эса “Бунёдкор” ҳимоячиси йиқилиб тушди, аммо қўл билан тўпга ўйнамади. Ҳакам моҳирлик билан эпизодни баҳолади, ВАР ҳам вазиятга аралашмай тўғри қилди. Ҳакамнинг яхши позицияжа жойлашганини қайд этмоқчиман.

✅ "Бунёдкор" - "Олимпик"
ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Ёрдамчи ҳакамнинг офсайд деб ҳисоблаган қарорини қўллаб-қувватлайман, натижада "Олимпик"нинг голи бекор қилинди. Ҳеч қандай офсайд чизиғи чизиб кўрсатилмагани сабабли, майсазордаги линия ягона чамалаш воситаси бўлди. Шунга асосланиб, "Олимпик" футболчиси тахминан ярим метр масофада рақибидан илгарилаб кетган дея тахмин қилиш мумкин.

❌ "Бунёдкор" - "Олимпик" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Мазкур вазиятда ҳакамни қўллаб-қувватлай олмайман. “Бунёдкор” ҳимоячисининг қўли нисбатан танага яқин бўлишига қарамай, у интуитив (ички ҳиссиёт) равишда қўлини тўп томон олиб боради. Бу қоида бузилиши ҳисобланади. Бу ҳолатда ҳакам эпизод содир бўлган жойдан бироз узоқда турганди. Дарвоқе, шу ерда савол туғилади: агар “Бунёдкор” ҳимоячиси тўпга охирги бўлиб теккан бўлса (ҳатто у қоида бузмасдан ўйнаган дея ҳисобласак ҳам) нима учун эркин зарба белгиланди?

❌✅ "Динамо" - "Андижон" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Менимча, вазият очиқдан-очиқ кўриниб турганди, ҳакам ВАР ёрдамисиз ўзи қарор қабул қилиши керак эди. “Андижон” ҳимоячиси тўпни ўтказиб юборди ва дарвозабон билан яккама-якка чиқиб кетиши мумкин бўлган рақибга зарба берди. ВАРнинг ўринли аралашуви ва якунда қизил карточканинг муносиб равишда кўрсатилиши рўй берди.

❌ "Локомотив" - "Сўғдиёна" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

Эпизод ёрдамчи ҳакам учун мураккаб ҳисобланмасди. Бироқ у ҳолатни офсайд дея баҳолашга қарор қилди ва шу орқали “Сўғдиёна”нинг голини бекор қилди. Ваҳоланки, ҳужумчи “Локомотив” ҳимоячиси билан бир чизиқда, ҳатто дарвозадан сал узоқроқда эди ҳам. Бундай вазиятларда офсайд линияси бўлмаганда, ассистент ҳужум қилаётган томон фойдасига қарор қабул қилиши лозим. Қанот ҳаками хатога йўл қўйди, гол инобатга олиниши керак эди.

❌❌ "Локомотив" - "Сўғдиёна" ВАЗИЯТНИ КЎРИШ

“Локомотив” футболчиси учиб келиб, ҳаводаги яккакурашга шиддат билан киришди. Агар бу сариқ карточка эмас деб ҳисобласак ҳам (назаримда, "Локомотив" ҳимоячиси рақибнинг бошига андак тирсаги билан зарба берган бўлса ҳам), бу албатта оғзаки огоҳлантириш ҳисобланади.
Кейин эса “Локомотив” ҳимоячиси жазосиз қолганини ҳис қилгани учун жанжал келиб чиқди. Ҳакам вазиятни назорат қилмаяпти, у томонидан ўйин ёмон бошқарилмоқда.

Шу тариқа Суперлиганинг 12-турида ҳакамлар 13 та хатога йўл қўйишди. Уларнинг баъзилари қўпол хатолар эди. Масалан, "Насаф" - "Нефтчи" учрашувидаги қизил карточка ёки "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашувида бекор қилинган голни мисол келтиришимиз мумкин.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика