Latest news

02:35Ла Лига. "Барселона" "Мальорка" устидан қийин ғалабага эришди  30 02:10АПЛ. "Манчестер Сити" охирги дақиқалардаги гол эвазига "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов майдонга тушмади  53 01:10Постекоглу "Тоттенхэм" мавсум охирида клубни тарк этади  2 00:50Никола Лазаревич: “Ўйин охиридаги вазиятларни голга айлантира олдик”  0 00:40Зайниддин Тожиев: "Йигитларда ўзларига ишонч етишмади"  0 00:20Ҳаким Фузайлов: "Вазифани уддалаб бўлдик. Кейинги ўйинда ротация амалга оширамиз, U21 жамоамиздан ўйинчилар жалб қиламиз."  0 00:03Шомуродовнинг голи "Рома"га ғалабага келтирди: А Серия 33-тур якунлари  1 23:59"Жайхун" устози Айбек Нурбаев: "Сарсенбаев ва Эримбетовни бирданига асосий таркибга киритмаймиз"  3 23:25Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Замин" устидан ғалаба қозонган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  1 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  3 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  9 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  8

Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман" News

Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"

"Андижон" билан шартнома имзолаган ва "бургутлар" оиласининг янги аъзосига айланган 23 ёшли легионер Алтин Крезиу жамоанинг Анталиядаги йиғинига қўшилди.

Ушбу ярим ҳимоячидан мухлисларнинг ҳам умиди катта. Футболчи эса клуб матбуот хизматига дастлабки интервьюсини берди. 

- Алтин, аввало ўзингиз ҳақингизда гапириб ўтсангиз.

- Салом қадрли мухлислар! Мен «Андижон» клубига келиб қўшилганимдан жуда ҳам хурсандман. Бу жамоа ўзига хос анъаналарга ва катта мақсадларга эга клуб ҳисобланади. Мен Косоводанман ва ёшим 23 да. Ярим ҳимоячи сифатида тўп сураман.

- Сиз Италиянинг "Торино" клубида ҳам фаолият олиб боргансиз. Ҳаммаси қандай юз берган?

- Ҳа, бу тўғри. Мен "Спал"дан "Торино"га кўчиб ўтганман. Бу Италиядаги жамоаларим эди. У ерда уч йил давомида бўлдим. Ёшлар жамоаси билан анча яхши ишлаётгандим. Асосий жамоа билан ҳам шуғулланиб турардим. Афсуски, А Серияда дебют қилиш насиб қилмади. Лекин қайсидир эшик ёпилса, бошқаси очилади. Шундай экан, мен бу ерда бўлишдан ниҳоятда мамнунман. Ўзимни жуда яхши тарафдан кўрсатишга ҳаракат қиламан. Ушбу мавсумда жамоамга кўзланган мақсадларига эришишида ёрдам бера оламан, деб ўйлайман. 

- Айтингчи, "Андижон" клубини танлашингизга нима сабаб бўлди?

- Мен Ўзбекистон Суперлигаси ҳақида кўп эшитдим. Бу рақобатбардош бўлган яхши лига. Менинг агентим «Андижон» варианти ҳақида гапирганида дарҳол "ҳа" деб жавоб бердим. Клуб ҳақида маълумот қидирган пайтимда гувоҳи бўлдимки, Ўзбекистондаги энг яхши мухлисларга эга экан. Ушбу клубни катта амбицияларга эга бўлган жамоалардан бири десам ҳам бўлади. Мен ўз фаолиятимда янги чақириқ бўлишини хоҳладим.

- "Андижон"ни олдинда муҳим мавсум кутяпти. Ўзбекистон Суперлигаси, Кубоги, Суперкубоги ва Осиё Чемпионлар лигаси! Бу сиз учун ҳам жуда қизиқарли бўлса керак-а?

- Ҳа, албатта. Ҳар бир мусобақа ўзига яраша қизиқарли. Биз яна Кубокни ютишни хоҳлаймиз. Лигада ҳам энг юқори ўринларни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Осиё Чемпионлар лигасида эса узоқроққача боришни мақсад қилганмиз. Унутмаслигимиз керакки, май ойида бизни "Насаф"га қарши Суперкубок ўйини кутиб турибди. Ушбу титулни ҳам ютишни хоҳлаймиз. Лекин буларнинг ҳеч бири мухлисларимизсиз амалга ошмайди. Мавсум давомида ишқибозларимизни биз билан бирга бўлишларини хоҳлаймиз ва шундай ҳам бўлади. Ишонаманки, биз биргаликда жуда яхши ишларни амалга ошира оламиз.

- Янги мақсад ва ғалабаларга тайёрмисиз? 

- Мен бу ерда бўлишдан хурсандман. Янги синовларга тайёрман. Янги мавсум бошланишини кутяпман.

- Сизда иккита фуқаролик бор экан-а?

- Мен Косовода туғилганман. Лекин Словенияда вояга етдим. Иккала мамлакат фуқаролигига эгаман. 

- Жамоадаги илк таассуротларингиз қандай?

- Жамоа мени ажойиб кутиб олди. Уларга бунинг учун раҳмат айтмоқчиман. Мураббийлар штаби, футболчилар ва клуб ходимлари илиқ қарши олдилар. Мен учун бироз осон кечади, чунки болқонлик бир нечта йигитлар ҳам  бор. Улар ва бутун жамоа менга исталган масалада ёрдам беришлари мумкин. Ҳаммага раҳмат айтаман.

Rating: +2   

Comments

   
07 feb 11:09:57
Muhammadjon andijon pfc
ALTIN keldi. Medallar ham OLTIN bòladi hudohohlasa albatda.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика