Latest news

09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  0 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  6 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  7 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  6 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3

Алишер Латипов: "Қўқон-1912" билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик, аммо омад "Юниред" томонда бўлмади" News

Алишер Латипов: "Қўқон-1912" билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик, аммо омад "Юниред" томонда бўлмади"

Про лига 3-тури доирасидаги "Юниред" – "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Алишер Латипов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нима ҳам дердим, "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда хатолар туфайли иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда вазиятни ўзгартиришга интилдик, аммо омад биз томонда бўлмади. Гол уриш учун етарлича вазиятлар бўлганди. Рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга интилдик.

Футболчиларнинг майдондаги ҳаракатини кўриб, таҳлил қиламиз. Битта шижоатнинг ўзи билан ўйнаш етарли эмас. Бугун аксарият ўйинчилар, аниқроғи, 1-2 нафар футболчимиз кўрсатмани бажара олмади. Шу боис иккинчи таймда ўзгаришлар қилиб, вазиятни тўғрилашга ҳаракат қилдик. Аммо гол уриш учун омад келмади. 

Амиржон Сафаров? У аслида ҳужумчи саналса-да, уни чап қанотда ўйнатяпмиз. Амир ҳали ўзини кўрсатишига ишонаман. Жамоамиз, таркибимиз янгилиги учун йигитларнинг бир-бирини янада яхшироқ тушуниши учун ҳам ҳали яна вақт талаб этилади. Мағлубиятга қарамай, жамоамизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман", – деди "Юниред" бош мураббийи Алишер Латипов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика