Latest news

22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  10 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0

Александр Хомяков: "Бизни қуйи лигага тушиб кетишимизни қаердан олдингиз?" News

Александр Хомяков: "Бизни қуйи лигага тушиб кетишимизни қаердан олдингиз?"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Машъал" - "Насаф" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи дейди Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.





"Бугун "Насаф"ни мағлуб этмоқчи эдик, аммо агар вазиятга реал қарасак ғалаба қозониш учун боримизни беришимиз ва омад ҳам келиши керак эди. Ҳимояда хато қилдик ва мағлуб бўлдик. Чиройли ўйин бўлмади, аммо футболчиларга эътирозим йўқ. Улар бугун ҳаракат қилишди. Биз зинма-зина тепага интиляпмиз", - дейди Александр Хомяков.

- Легионерларнинг ҳолатидан қониқяпсизми? Улар маҳаллий футболчилардан устунми?

- Албатта баъзи вазиятлар бизни ҳавотирга солмоқда. Аммо ҳужумчилар бошқаларга қараб ўйнайди. Агар қолган футболчилар уларга вазият яратиб беришмаса гол бўлмайди. Ҳаракат қилишди аммо профессионал футболда хоҳиш-истакнинг ўзи етарли эмас. Бугун "Насаф" ҳақиқатдан ҳам кучли эди.




- Эшбўтаев қачон сафга қайтади?

- Ҳозирча у даволанмоқда, умид қиламанки 2 ҳафтадан кейин таркибга қайтади.

- "Машъал" хавфли ҳудудга яқин жойда жойлашган. Суперлигада қолиш учун нечта ғалаба керак деб ўйлайсиз?

- Олдинда яна 5та тур қолди, ҳар бир клуб очко учун курашмоқда. Менимча барчаси сўнгги турларда ҳал бўлади.

- Бордию "Машъал" қуйи лигага тушиб кетса клубда қоласизми ёки про-лигада ҳам ишлаб жамоани элитага қайтаришга уринасизми?

- Бизни қуйи лигага тушиб кетишимизни қаердан олдингиз (кулади)? Бордию? Йўқ биз охиригача курашамиз. Клуб билан 3 йиллик шартномам бор ва "Машъал"ни Суперлигада олиб қолиш учун боримизни берамиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика