Latest news

08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  1 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  3 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  54

Александр Крестинин: "Таркибни аниқлаш - мураббийлар штабининг иши" News

Александр Крестинин: "Таркибни аниқлаш - мураббийлар штабининг иши"

Суперлиганинг 21-турида "Қизилқум" билан дурангдан кейин "Бунёдкор" бош мураббийи Александр Крестинин ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Осон бўлмади. Айрим футболчиларнинг саломатлиги сабабли бу баҳсга бир қанча муаммолар билан етиб келдик. Шу сабабли бугун футболчиларнинг ўйинга ўзларини бахш қила олиши, характери каби ҳусусиятларга таяндик. Ҳа, хатолар бўлиб турибди. Бунинг устида ишлаяпмиз. Бугун қўлимиздан келганча курашдик.

- "Бунёдкор"га келган илк пайтингизда Умид Султонов ҳақида илиқ фикр билдирмагандингиз. Бугун айнан у жамоани мағлубиятдан қутқарди. Бу мураббий томонидан ўйинни кучайтириш учун қилинган ўзгаришмиди ёки таваккалликка қўл урилдими?

- Бу ерда конструктив танқид бўлганди. Савол берилди, жавоб қайтарилди. У ҳар куни жамоа билан шуғулланади. Бугун у муваффақиятли ўйинга қўшилди, гап йўқ. Биз ҳеч кимни танқид қилмаймиз, айниқса, матбуот анжуманида. Сиз ўшанда унинг ўйинда яхши ёки ёмон ўйнаганини сўрагансиз. Барчаси бўлиб туради. Бу ерда ҳеч қандай муаммони кўрмаяпман ва биз ҳеч кимни танқид қилмаймиз.

У яхши шуғулланяпти, шу сабабли у захирадан ўйинга қўшилди. Майдонга тушираётганда одатдагидек, футболчиларнинг ҳолатига аҳамият берамиз. Бу нормал ҳолат.

- Марчич қачон майдонга қайтади?

- Йўқ, у ҳали машғулотларга қўшилмади. 21 октябргача унинг машғулотга қайтишига умид қилиб турибмиз. 

- Суҳроб Султонов жароҳат олганми? Нега у асосий таркибда кўриниш бермаяпти?

- Бу мураббийлар штабининг қарори, Сарвар Каримов майдонга тушяпти. Навбатдаги ўйинда ким ўйинга тушади, ҳозирча билмайман. Йўқ, у жароҳат олмаган, барча соғлом. Бугун шундай, эртага бошқача бўлиши мумкин. Бу ерда гап рақобатга бориб тақалади. 

- Ёки у энг яхши жисмоний ҳолатида эмасми?

- Сиз унинг персонал мухлисимисиз? У яхши ҳолатда, яхши машғулот ўтказмоқда. Нима у хато қилмайдими? У ҳам, Сарвар ҳам хато қилади. Фақатгина менинг рафиқам хато қилмаслиги мумкин, чунки у футбол ўйнамайди. Футбол - хатоларга бой ўйин. Бизда бу борада муаммо йўқ. Таркибни аниқлаш - мураббийлар штабининг иши. Барчага бир хилда имконият берилмоқда.

- Бугун "Бунёдкор" икки очко йўқотдими ёки бир очко ишлаб олдими?

- Бундай критерияга одатда, аҳамият бермайман. Чунки энди ҳеч нимани ўзгартириб бўлмайди. Ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Барчасини борича қабул қиламиз. 

- "Олимпик"ка қарши ўйинга қандай тайёрланасиз?

- "Қизилқум"ни ўрганиб чиққанимиз каби "Олимпик"ни ҳам тахлил қиламиз. Кейинчалик ўйинга қандай тайёрланишни ўйлаймиз ва қарор чиқарамиз.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика