Latest news

13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  0 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  0 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  10 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  8 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  10 11:56Осиё кубоги-2026 саралаш баҳслари бошланмоқда  1 10:55Моуринью мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  4 10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  4 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  19 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  4 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  18 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  5 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  9 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  5 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  27

Александр Крестинин: "Финалга муносиблар чиқади" News

Александр Крестинин: "Финалга муносиблар чиқади"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Қизиқарли ўйин бўлди. Иккинчи таймда ўйинимиз чиқмади, икки хил тайм гувоҳига айландик", - деди Александр Крестинин. 

- Бугун иккинчи таймда шогирдларингиз жисмоний томонлама бироз эркинликка берилишди...

- Тўғри айтдингиз, аммо улар эркинликка берилишмади, шунчаки кучлари етмай қолди. 

- 29 март куни Тожикистонга қарши ўйнайсизлар. Июнь ойида ҳам Осиё Кубоги саралашида ҳам Тожикистон билан бир гуруҳдасизлар. Шундан келиб чиқиб уларга қарши қандайдир ёпиқ ўйин бўладими ёки қандайдир сирларни яширасизми? 

- Йўқ. Июнь ойида кимлар майдонга тушишини биласизми? Мен билмайман, футболчиларнинг ҳолати турлича бўлади. Тўғри рақиб битта, аммо расмий ўйингача 2,5 ой вақт бор.

- Финалда Уганда ва Ўзбекистон тўқнаш келади. Кимнинг имкониятни юқорироқ баҳолайсиз? 

- Финалга муносиблар чиқади. Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиққанман, аммо Уганда ҳақида маълумотга эга эмасман. Аммо финалга чиқдими демак кучли бўлса керак.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика