Latest news

03:15 Евро-2024 1/8 финал. Португалия - Словения 0:0 (Пенальтилар 3:0), Роналдуни йиғлатган ўйин  6 02:40Евро-2024. Кошта Роналду ва Пепени антиқаҳрамон тамғасидан қутқариб қолди — Португалия Словенияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  243 02:06Роналду Евро ва ЖЧларда жаримадан 60та зарба берди  6 01:29"Вильярреал" спорт директори: "Гап нима ҳақда?"   5 01:07Аббосбек Файзуллаевнинг "Вильярреал"га ўтаётгани тасдиқланмади  6 00:50Евро-2024 1/8 финал. Франция - Бельгия 1:0, Мусобақадаги тўққизинчи автогол Францияга ғалаба тақдим этди  0 00:24Азиз Ғаниев "Шабаб Ал Аҳли" билан хайрлашди  6 23:38Максим Шацких: "Владимир Назаров атайин шу ўйин учун танланмади"  20 23:35Виталий Левченко: "Қарши ҳужумда ўтказиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди"  17 23:33Учта голи бекор қилинган Лукаку Евро-2024да ўз ҳисобига гол ёза олмади  3 22:50Евро-2024. Франция чорак финалда!  26 22:42"Кальяри" Шомуродов билан хайрлашди  13 22:38Суперлигада биринчи давра якунига етди  11 22:25"Бавария" ПСЖ футболчиси билан келишиб олди  0 22:00Суперлига. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:2, Пенальти бормиди?  13

Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз" News

Александр Крестинин: "Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Крестинин матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугунги ажойиб футбол атмосферасига гувоҳ бўлдим. Фарғонада биринчи маротаба бўлишим. "Локомотив"нинг камсонли мухлисларига раҳмат айтаман. Ўйин икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Рақибимиз кўпроқ тўпга эгалик қилган бўлиши мумкин, аммо биз натижа учун ҳаракат қилдик. "Нефтчи" яхши шаклланган жамоа эканлиги билардик. Бундай рақибга қарши ўйнаш осон эмас.

- "Локомотив" жамоасининг энг етакчи икки футболчиси Санжар Турсунов ва Анзур Исмоиловлар қайдномадан жой олишмади. Санжар Турсунов бир неча кун аввал ижтимоий тармоқдаги саҳифасида доктор қабулида эканлигини намойиш қилганди. Икки тажрибали футболчи жароҳат олдими ёки эртароқ таътилга чиқишдими?

- Йўқ. Биз "Локомотив" номли санатория эмасмиз. Анзур Исмоилов жароҳат олди. Санжар Турсуновни ҳақида хабарингиз бор экан. У оёғидаги бармоқларидан бирини синдириб олди. Жамоа ўйини айнан қайсидир футболчиларга боғланиб қолиши керак эмас. Бу футбол. Жароҳатларсиз мавсум ўтказишнинг иложи йўқ.

- Суперлигадаги учинчи ўйинингизни ўтказдингиз. Жамоанинг ўйинида ўсиш сезмоқдасизми?

- "Нефтчи" жуда кучли рақиб деган бўлардим. Ўйинимизда ўсиш сезмоқдаман, аммо ҳимояда яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак. Рақиб бугун етарлича вазиятларга эга бўлди. Барчаси устида ишламоқдамиз. Ёзғи танаффусдан янада кучлироқ бўлиб қайтишимиз керак.

- "Локомотив" жамоаси бугун тўлиқ иккинчи рақам бўлиб ўйнади. Бунга сабаб нима бўлди? Жамоа ўйин мазмунини қурбон қилиб, имкон қадар кўпроқ очко тўплаш режимига ўтиб олгандек.

- Фикрингизга қўшилмайман. Биз ўйин сифатини қурбон қилмаяпмиз. Бугун "Нефтчи" тўп эгалик қилди ва бизни майдон марказидан деярли ўтказмади. Бу бизга боғлиқ бўлмаган фактор эди. Биз ҳар бир учрашувда очко ишлашга ҳаракат қиламиз ва бу учун ўйин сифатидан кечиб юбормаймиз. Ўйин сифатини ёзги йиғинларда яхшилаб олишга ҳаракт қиламиз. Мен ҳеч қачон ҳимоявий футбол тарафдори бўлмаганман. Биринчи бўлимда хатоларимиз сабаб кўп ҳужумларга ўта олмадик. Иккинчи бўлимда эса анча ишончли ўйин намойиш этдик. Сафардаги учрашувларда рақибнинг ўйинига кўпроқ мослашишга тўғри келади. Бугун "Нефтчи"дан тўпни олиб қўйиш жуда қийин масала эди.

- Бугун ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичига қуръа ташланди. Сиз узоқ вақт фаолият олиб борган Қирғизистон терма жамоаси Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олди. Ушбу гуруҳ ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз.

- Даража бўйича Ўзбекистон устунроқ. Бироқ икки қўшни жамоаларнинг ўйинида ҳар нарса содир бўлиши мумкин. Бишкек ва Тошкентдаги ўйинлар икки терма жамоа учун ҳам осон кечмаслиги аниқ.

Rating: -2   

Comments

+1   
28 jun 05:11:05
BarsAndijon
Яхши тренерларни Узбекистонга келиши футболимизни ривожлантиради.тактик жихатдан яхши тренер
   
28 jun 07:04:24
Аббосхужа
Reply to comment by abdimobile Abdimobilevich
Sashaboy, ustunroq emas, ancha ustun Uzb Kg Respublikasidan.
Раҳмат, шу гапизга анча кайфиятим кўтарилди.
   
28 jun 05:06:43
abdimobile Abdimobilevich
Sashaboy, ustunroq emas, ancha ustun Uzb Kg Respublikasidan.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика