Latest news

19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  0 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  2 18:10Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  5 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 18:00Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  7 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  2

Александр Ежов: "Бир очко қўлга киритдикми ёки йўқотдик? Буни мавсум охирида билиб оламиз" News

Александр Ежов: "Бир очко қўлга киритдикми ёки йўқотдик? Буни мавсум охирида билиб оламиз"

Про лиганинг тўққизинчи туридан ўрин оган "Янгиер" - "Хоразм" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳамма гувоҳ бўлди, учрашув қизиқарли руҳда ўтди. Иккинчи бўлимга келиб ҳужумга ўтдик, вазиятлар юзага келтирдик. Гол уришимиз мумкин эди. Учинчи ўйиндирки ҳужумда ишларимиз юришаётгани йўқ. Боз устига таркибда ротатциялар қилишга мажбур бўляпмиз. Про лига даражаси ўсаётгани учун ҳеч бир баҳс осон ўтаётгани йўқ. Мухлислар билан тўлган стадионда ўйнаш барибир бошақача завқ беради. Бунинг учун "Янгиер" жамоаси мухлисларига раҳмат айтаман. Ажойиб муҳит ҳосил қилишди. Ўйин ҳаммага ёқди, деб ўйлайман.

Бир очко яхшими ёки ёмонмми мавсум якунида билиб оламиз. Ҳозир очколарни ҳисоблаб бўлмайди. 

Ҳа, қизил карточкалар олиш бўйича биринчи ўриндамиз. Лекин бу жамоада тартиб йўқ, дегани эмас. Футболчиларнинг аксарияти Суперлига даражасида. Масалан Рўзимбой Аҳмедовда иштиёқ ва хоҳиш юқори. Ҳиссиёт гоҳида кўп нарсадан устун келиб қолади. Бу борада ишлаймиз. Жамоада тартиб ва интизом кучли. Айтганимдек йигитларда олдинга интилиш учун хоҳиш катта. 

Бундай қийин ўйинлардан сўнг футболчиларга дам берамиз. Суъний майдонда ўйнаяпмиз. Сарвар Жуманиёзов жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланганди. Яна жароҳат олди. Балки кўпроқ дам олиш имкониятини берармиз",- дейди Александр Ежов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика