Latest news

09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  4 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1

"Ал Насср" тез орада Дель Пьеро билан музокара ўтказади News

"Ал Насср" тез орада Дель Пьеро билан музокара ўтказади

Машҳур италиялик янги иш топиши мумкин.

"Ювентус" ва Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро тез орада "Ал Насср" билан музокара олиб боради. Араб клуби "кекса синьора" собиқ сардорига спорт директори лавозимини таклиф қилди, деб хабар бермоқда "Calciomercato".

Дель Пьеро португалиялик юлдуз Криштиану Роналду томонидан илгари сурилган "Ал Насср" таклифини муҳокама қилиш учун яқин соатларда Ар-Риёдга учади.

Қайд этилишича, бир неча ой олдин Дель Пьеро "Ювентус"га қайтиш ҳақида ўйлаган, бироқ кейинчалик бу фикрдан воз кечишга қарор қилган.

"Sky Sport"нинг италиялик маслаҳатчиси сентябрь ойида УEФА профессионал мураббийлик курсига ёзилишга қарор қилди ва энди Саудия Арабистонида менежерлик тажрибасини орттиришга интилмоқда.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика