Latest news

23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  15 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  5 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  1 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  2 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  6 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  96 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  0 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  17 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  2 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  3

"Ал Ҳилол" Неймардан қутулиш ҳақида ўйламоқда News

"Ал Ҳилол" Неймардан қутулиш ҳақида ўйламоқда

Клуб футболчи билан шартномани бекор қилишни режалаштирмоқда.

Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби Неймар билан шартномани бекор қилиш ҳақида бош қотирмоқда. Футболчи узоқ муддатли жароҳатдан қайтиб, "Истиқлол"га қарши ўйинда яна жароҳат олиб, уч ҳафтага сафдан чиққанди. 

Клубдагилар футболчи мавсумнинг қолган қисмида жамоага ёрдам беришига кўзлари етмаяпти. "Ал Ҳилол" январь ойида футболчи билан шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар ўтказишни режа қилмоқда. Футболчи билан шартнома бекор қилинса, "Ал Ҳилол" яна бир легионерни рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади.

Неймарнинг маоши ҳам бу масалада катта рол ўйнамоқда. Клуб футболчи учун ўтган йилнинг август ойида 90 млн евро тўлаганди. Неймарнинг йиллик маоши эса 160 млн еврони ташкил қилади.

Томонлар ўзаро келишган ҳолда шартномани бекор қилишлари ҳозирги ҳолатда ҳақиқатга энг яқин вариант ҳисобланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика