Latest news

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  1 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  116 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  22 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  11 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  18 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   256 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

"Ал Ҳилол" Бернарду Силва учун йилига 46,8 млн евро ва бонусларни таклиф қилишга тайёр News

"Ал Ҳилол" Бернарду Силва учун йилига 46,8 млн евро ва бонусларни таклиф қилишга тайёр

Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силвага қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда "CBS Sports" журналисти Бен Жейкобс хабар берди.

Манбага кўра, "Ал Ҳилол" футболчига бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 40 млн фунт (46,8 млн евро) маош бериладиган битим таклиф қилмоқчи. 

"Сити" 28 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи. Силванинг ўзи эса ҳали келажаги ҳақида бир қарорга келгани йўқ.

Олдинроқ ярим ҳимоячига ПСЖ ва "Барселона" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.

Силва ўтган мавсум 54 та ўйинда 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 80 млн еврога баҳолаяпти.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика