Latest news

10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  3 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   0 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  5 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  113 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  9 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2

Акром Комилов: "Чемпионни мағлуб этиш ҳамиша ёқимли" News

Акром Комилов: "Чемпионни мағлуб этиш ҳамиша ёқимли"

Ўзбекистон кубогининг иккинчи ярим финал жуфтлигида “Бунёдкор” жамоаси ҳамшаҳри “Пахтакор”ни иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон кубогининг иккинчи ярим финал жуфтлигида “Бунёдкор” жамоаси ҳамшаҳри “Пахтакор”ни иккала ўйинда ҳам мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. “Пахтакор” стадионида кечган учрашувда 3:2 ҳисобида зафар қучган “қалдирғочлар” жавоб ўйинида ҳам ғалаба (1:0) қозонишди. Очиғи, илк ўйиндан кейиноқ “Бунёдкор”нинг финалга чиқишига кўпчилик шубҳа қилмаётганди. Амалда ҳам шундай бўлди. Шу куни “Пахтакор”дан чемпионат доирасидаги “Локомотив”га қарши кечган ўйинчалик ёрқин футбол кўрмадик. Балки, “шерлар” асосий эътиборни пешқадамликни мустаҳкамлаб, чемпионликни ўзларида яна сақлаб қолиш учун қаратишгандир. Нима бўлган тақдирда ҳам энди Ўзбекистон кубоги финалида “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари майдонга тушишади. Катта эҳтимол билан ўйин Жиззахдаги янги стадионда ўтказилиши мумкин. Биз “Пахтакор”га қарши кечган жавоб учрашувидан сўнг “Бунёдкор” жамоасининг истеъдодли ёш ҳимоячиси Акром Комиловдан интервью олдик.   



- Акром, авваламбор, Ўзбекистон Кубоги финалига йўл олганинглар билан табриклайман. Ниманинг ҳисобига чемпион жамоани ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб этдик, деб ўйлайсиз?
- Табрик учун раҳмат. Менимча, жамоамиз иккала ўйинда ҳам ўзига хос характер намойиш этди. Кучли жамоага қарши ҳар бир чизиқда кучли ўйин кўрсатдик. Мураббийларимиз томонидан берилган ўйинолди кўрсатмаларини тўғри бажардик. Ҳақиқатан ҳам, иккала ўйин ҳам, айниқса, илк учрашув жуда ҳам қийин кечди. Албатта, чемпион жамоани иккала учрашувда ҳам мағлубиятга учратиш жуда ҳам ёқимли. Бу ғалабалар бизга чемпионатнинг қолган ўйинлари ҳамда кубокнинг финал учрашувида қўшимча ишонч ва куч бағишлайди.

- Ўзбекистон кубогининг жавоб учрашувида “Пахтакор” “Локомотив”га қарши чемпионат доирасида кўрсатган ўйинини намойиш эта олмади. Қайсидир маънода бу ҳолат ҳам сизларга ғалаба қозониш учун ёрдам бердими?
- Ҳа, тўғри айтасиз. Фикримча, “Пахтакор” футболчиларида чарчоқ аломатлари сезилиб турганди. Энди ўйин билан ўйиннинг фарқи бор. Биз жавоб учрашуви олдидан “Пахтакор” - “Локомотив” жамоалари ўртасидаги ўйин ўйинни қайта кўриб чиқдик. Ўша ўйиндаги тезлик ва иштиёқ рақиб жамоа футболчиларида кўринмади. Кейин биз жавоб баҳсида биринчи бўлиб гол киритиб олсак, кейинчалик нисбатан осонроқ бўлиши билар эдик. Амалда буни амалга ошириб, якунда ўзимиз ва мухлисларимиз учун керак бўлган ғалабани қўлга киритдик. Киритилган голдан кейин янада ишонч билан ўйнай бошладик. 


- Кубок финалида “Насаф” жамоасига қарши майдонга тушасизлар. Тўғри, танлаш имконияти йўқ. Шундай бўлсада, сизнингча, финал учун “Насаф” қулайроқ рақиб эдими ёки “Локомотив”?
- Очиғи, финалда рақиб жамоа ким бўлишининг аҳамияти йўқ. Финалга кучсиз жамоалар чиқишмайди. Ўз номига яраша қийин ўйин бўлиши аниқ. Биргина хато жамоаларнинг бирига қимматга тушади. Фианл битта учрашувдан иборат бўлгани учун йўл қўйилган хатони кейин қaйта тузатиб бўлмайди. Вазиятни узоғи билан шу 90 дақиқалик ўйинда ижобий томонга ўнглаш керак бўлади. Рақиб ҳақида нима дейишими мумкин, “Насаф” жуда тартибли жамоа. Бу кучли клуб билан ўйинларимиз ҳамиша қийин кечган. Финалда ҳам осон бўлмайди. Бу иккала жамоа учун ҳам тегишли гап.  

- Чемпионатда бироз ишинглар юришмаяпти. Айниқса, биринчи даврада кўп очко йўқотдинглар. Бунинг сабаби нимада?
- Тўғри, чемпионат бошида жамоамиз ўзига ўхшамади. Керакли ва қимматли очколарни қўлдан чиқардик. Очко йўқотишимиз керак бўлмаган учрашувларда қоқилдик. Кейин биринчи давра охирларига келиб ўзимизга келиб олдик. Мана иккинчи даврадан ҳам ёмон ўйин кўрсатмаяпмиз, деб ўйлайман. Ўйлашимча, ҳозирги ҳолатда ҳам чемпионлик учун курашсак бўлади. Кумуш ва бронза медаллар учун ҳам имкониятимиз юқори. Бунинг учун сўнгги тургача ва охиригача курашамиз. Бунга қанчалик эришамиз, албатта, буни вақт кўрсатади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика