Latest news

21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  47 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  26 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  15 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  8 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  19 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

Акмал Шораҳмедов Швеция билан ўйин ҳақида: "Хафа бўлишмасин, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецдан сўнг бундай ҳимоячилар йўқ" News

Акмал Шораҳмедов Швеция билан ўйин ҳақида: "Хафа бўлишмасин, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецдан сўнг бундай ҳимоячилар йўқ"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Швецияга қарши кўрсатган ўйини кўпчилик томонидан илиқ баҳоланди.

Футболчиларимизнинг ишонч билан ҳаракат қилгани, комбинацияларнинг муваффақиятли амалга ошгани ва муҳими кучли рақиб қаршисида ўзларини йўқотиб қўйишмагани эътиборимизни тортган жиҳатларидан бири бўлди, дея оламиз. Хўш, экспет фикри қандай экан? Швеция билан ўйин ҳақида Акмал Шораҳмедовга юзландик. 

- Юқорида таъкидлаганимиздек ўзбек футболи оммаси Швецияга билан ўйинни яхши қабул қилди. Учрашувдан кейинги янграган фикрларнинг аксарияти ижобий. Нима, деб ўйлайсиз футболчилар янги мураббийга ўзларини яхши томонларини кўрсатиш пайида бўлишдими ёки Сречко Катанец қисқа вақтда нимадир янгиликни сингдира олдими?

- Менимча бу ерда мураббийнинг ҳеч қандай гапи рол ўйнамаган. Таркибни тузишда ҳам ўзбекистонлик мураббийларнинг тавсиясидан келиб чиқиб ёндошган, деб ўйлайман. Аввало бу ўртоқлик учрашуви. Битта ўйинга қараб баҳо бериш керак эмас. Олдин ҳам айтганман, бизнинг футбол тезлик ва жисмоний томондан кўпроқ ишлаши керак. Марказий ҳимояга ёшлардан бўйи баланд ва бақувват футболчиларни танлашимиз зарур. Бу ҳамон оғриқли нуқтамиз бўлиб қолмоқда. 4-5 йил олдин бу ҳаракатни бошлашииз лозим. Бўлмасам, марказий ҳимоя муаммоли чизиқ сифатида гавдаланаверади. Қайси мураббий ишлашининг фарқи йўқ. Боиси футболчи 1 ҳафта терма жамоа қолган вақт клуб ихтиёрида бўлади. Швеция футболчиларига қарсангиз анча бақувват. Ўртоқлик ўйинида ҳеч нарса рол ўйнамайди. Кимнинг қандайлигини билиб бўлмайди. 

- Терма жамоамизнинг ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони билан ўйинга қараганда ўйинимизда қандай ижобий ўзгаришни сездингиз? Шахсан мен футболчиларимизнинг ҳаракатида саросимани сезганим йўқ...

- Менимча солиштириш қийин. Саудияда Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги босқичига чиқиш масаласи бор эди. Ҳар битта хато қимматга тушарди. Бу - ўртоқлик учрашуви. Швеция билан ўйинга қараганда ўша Яманга қарши баҳс қийин бўлганди. Расмий ўйин барибир бошқача. Ўртоқлик учрашувида босим бўлмагани учун футболчилар эркин ҳаракат қилди. Мураббий бирданига зўр қилиб қўйибди, деган гаплар ноўрин. 

- Демак ҳали тўлиқ баҳо беришга эрта...

- Биз Жанубия Корея, Япония, Эрон, Қатар, Австралия каби номдор терма жамоаларни ютишимиз даркор. Мураббийнинг иши камида 2 йилда кўринса керак. 

- Швеция каби рақиблар билан баҳсларда муносиб курашиб ишонч орттириб олинса, сиз айтган терма жамоалар билан ҳайиқмай ўйнасак ҳам бўлади...

- Ишончни клубда орттириб келинади. Терма жамоа клуб эмас-ку, бир йилда 3-4 маротаба ўйнайди. Йил давомида қийин ва кучли ўйинлар орқали футболчи ўсишга эришади.  

- Марказий ҳимоя чизиғида камчиликларимиз борлиги кўринди. Балки Катанец чемпионатимизни кузатиб муносибини топиши мумкин. Сиз қайси марказий ҳимоячиларни номзод сифатида кўрсата оласиз?

- Фикримча ҳимоячиларимиз бўй тарафлама мағлуб бўлишади. Юқорида таъкидлаганимдек бўйи баланд ва жисмоний бақувват футболчиларни тарбиялашга эътибор қаратиш муҳим. Хафа бўлишмасин, Анзур Исмоилов ва Егор Кримецдан сўнг бундай типдаги ҳимоячилар йўқ. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: -42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика