Latest news

22:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  3 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  8 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  3 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Аҳмад Фадел: "Навбаҳор"да алоҳида иқтидорга эга ярим ҳимоячилар мавжуд" News

Аҳмад Фадел: "Навбаҳор"да алоҳида иқтидорга эга ярим ҳимоячилар мавжуд"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган "Ал Вакра" — "Навбаҳор" учрашувидан олдин мезбонлар футболчиси Аҳмад Фадел матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бўлажак ўйин осон бўлмаслигини ҳис қилиб турибмиз. Қолаверса, плей-офф битта ўйиндан иборат бўлгани учун мағлуб бўлган жамоанинг жорий мавсум ОЧЛдаги охирги учрашуви бўлади. 


Бундай ўйинлар энг юқори даражадаги консентрацияни талаб қилади. Биз бундай тўқнашувларда иштирок этиш учун зарур тажрибага эгамиз. "Ал Вакра" раҳбарияти, ходимлари ва мухлисларини хурсанд қилиб, ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз.


Бу ўйиннинг аҳамияти шундаки, биз 21 йилдан бери Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этмаяпмиз. Сўнгги икки йилда эса бу борада катта саъй-ҳаракатлар амалга оширдик. 


Ўзбекистондан ташриф буюраётган рақибнинг баъзи ўйинларини томоша қилдим. Уларда алоҳида иқтидорга эга ярим ҳимоячилар мавжуд, аммо бизда ҳам бу позицияда ўзига хос ўйинчилар бор, шу боис, ўйин давомида кескин кураш содир бўлади. Ташқи босимга эътибор бермасдан, мураббий кўрсатмаларини бажарган ҳолда майдонда максимал куч сарфлаймиз", деди Фадель.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика