Latest news

16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  6 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7

Аҳмад Агамуродов: "Кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик" News

Аҳмад Агамуродов: "Кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик"

U-23 Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралия – Туркманистон (1:0) учрашувидан кейин туркманистонликлар бош мураббийи Аҳмад Агамуродов фикрларини билдириб ўтди.

"Рақибимиз Астралия жамоасини ғалаба билан табриклаб қоламан. Биз ҳар доимгидек ҳимоявий ўйин кўратиб, тезкор қарши ҳужумларда фаол бўлишга интилдик. Австралия гол ургандан кейин жамоам яна бир бор  характерга эга эканлигини кўрсатди. Албатта, бугунги ҳисобдан хафаман, аммо шундай футболчиларим борлигидан бахтлиман", – деди Агамуродов.

- Жамоангиз турнир билан хайрлашмоқда. Мусобақа сизда қандай таассурот қолдирди?

- Таассуротлар фантастик даражада, бу мусобақада иштрок этиб, тажриба тўплаганимдан жуда хурсандман. Чунки ушбу турнир биз учун аввал ҳам айтиб ўтганимдек, тарихий аҳамиятга эга эди. Биз биринчи бор иштрок этиб, чорак финалгача еиб келганимизнинг ўзи катта гап. Янада кўпроғини хоҳлагандик, аммо бахтга қарши мағлубиятга учрадик.

- Бегенчмират Миратбердиевнинг аҳволи қандай? Жиддий жароҳат олмадими?

- Унга соғлиқ тилайман. Ўйиндан олдин Бегенчмиратда жароҳат бор эди, аммо у ўйнашни хоҳлади, мендан асосий таркибда туширишимни сўради. Ҳали холати ноъмалум, соғайиб кетишини сўраб, дуо қиламиз.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Ҳа албатта. Ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз, улар бизни стадиондан туриб қўллаб-қувватлаб туришди. Тошкент ва бошқа жойлардан келиб бизга мухлислик қилишди. Бу учун раҳмат айтаман.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика