Latest news

00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  20 23:56"Сельта" — "Барселона". Таркиблар маълум  7 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  8 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  7 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  4

Аднан Ораховац: “Ўзбекистонни доим яхши хотиралар билан ёдга оламан” News

Аднан Ораховац: “Ўзбекистонни доим яхши хотиралар билан ёдга оламан”

2015 йил Тошкентнинг “Пахтакор” клубига келган черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховацни ўқувчиларимиз жуда яхши билишади.

Икки ярим йил давомида “шерлар” сафида, ярим йил Самарқанднинг “Динамо” клуби таркибида ўйнаган ҳимоячи қишда Таиланд клубига ўтди. Биз Таиланд олий лигасининг "Prachuap FC" клуби сафида фаолият олиб бораётган футболчи билан боғланиб у ердаги шароитлар, Ўзбекистондан хотиралар борасида суҳбат қурдик.

- Таиландга ўтиш қандай содир бўлди?
- Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаб юрганимда чемпионат тугашига 6-7 тур қолганида Таиланддан таклиф бўлди. Аммо ўша пайтда бу ҳақда ўйлашни истамадим. Агар мени ўз клубларидан кўришни исташса мавсум тугашини кутишсин деб жавоб бердим. Чунки "Динамо"га олий лигада қолишига ёрдам бермоқчи эдим. Мавсум якунига етгач клуб менинг агентимга шартнома юборди ва унга мен рад жавобини бера олмадим.

- Клубингиз ҳақида нима дея оласиз?
- "Prachuap FC" кичкинагина клуб, ўз тарихида биринчи бор Таиланд олий лигасида ўйнамоқда. Клуб кичик бўлса ҳам ажойиб инфраструктурага эга, машғулот майдони, база, ўйин майдони ажойиб ҳолатда. Молиявий жиҳатдан ҳам яхши имкониятларга эга. Бу ерга менга барчаси ёқмоқда, мураббийлар, футболчилар барчаси.


- Ўзбекистондан қандай хотиралар қолган?
- Ўзбекистонни доим яхши хотиралар билан ёдга оламан. У ерда ажойиб 3 йилни ўтказдим, кўплаб яхши инсонлар билан танишдим. У ерда кўплаб дўстларим бор, улар билан тез-тез гаплашиб тураман.

- Ўзбекистон чемпионатида ўзгаришлар катта, уни кузатиб бораяпсизми?
- Ҳа имкон бўлиши билан кузатаяпман. Ўйинларни кўраяпман, кўплаб янгиликлар бор. Ўзбек футболи ривожланмоқда ва ўтган йилга нисбатан кучайди.

- Уч йил давомида Ўзбекистонда ўйнадингиз. Сиз учун энг ноқулай рақиб ҳужумчиси ким эди?

- Кучли ҳужумчилар кўп эди. Улардан энг кучли уч нафар ҳужумчи: Неманья Йованович, Драган Черан ва Марат Бикмаев.

- Таиланд олий лигаси савияси қандай?

- Савияси яхши. Ҳар бир клуб молиявий томонлама кучли. Шу боис ҳар бир клубда кучли легионерлар бор. "Бурирам"да Диого, "Муангтон Юнайтед" сафида Селио, Эберти, "Порт" клубида черногориялик Драган Бошкович, "Бангкок Гласс" сафида Марио Гжуровски, "Чаинат Хорнбилл" таркибида Флоран Синама-Поньол каби футболчилар ўйнашмоқда.

- Сиз ҳимоячисиз. Аммо дастлабки 6та ўйинда 3та голли пас бердингиз. Таиландда бурчак тўпи тепаяпсизми?
- (Кулади) ажойиб савол. Йўқ шунчаки жарима тўпи ёки бурчак тўпи вақтида менга узатилади, мен эса қулай вазиятда турган шерикларимга тўпни оширишим мумкин. Шундай тарзда голли пасларга эга бўлдим. Бунинг устида машғулотларда ишлаяпмиз.


- Қачондир яна Ўзбекистонга қайтасизми?
- Ҳозирча Таиланддаман. Бу ерда кўпроқ ўйнамоқчиман. Агар Ўзбекистондан яхши таклиф бўлса нима учун йўқ дейишим керак?

- Ўз вақтида сиздан интервью олганимда Паоло Мальдини ва Алессандро Неста энг кучли марказий ҳимоячилар деб айтгандингиз. Айни пайтда ўйнаётганлар орасидан кимларни алоҳида кўрсата оласиз?

- Ҳозир фаолиятини давом эттираётганлар орасида Серхио Рамос, Тиаго Сильва ва Стефан Савични энг кучли деб ҳисоблайман.

- Нима деб ўйлайсиз қайси қайси терма жамоа биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатига чиқади Черногория ёки Ўзбекистон?
- Ўтган саралаш босқичида Черногорияга ҳам, Ўзбекистонга ҳам озгина омад етишмаганди. Ўзбекистонга битта гол етмаган бўлса, Черногорияга 4 очко етмади. Ўзбекистон сафарда Хитойни мағлуб этиши керак бўлган ўйинда ютқазиб қўйганди. Ўша ўйинда гол уриш учун кўплаб имкониятлар бўлганди. Аммо бу футбол ва ҳаёт тўхтаб қолмайди. Хатто Жаҳон чемпиони бўлган Италия ҳам саралашдан ўта олмади. Ишлашда давом этиб олдинга интилиш лозим. Ўзбекистонда қобилиятли ва маҳоратли футболчилар жуда кўп. Умид қиламанки, 2022 йилги Қатарда бўладиган Жаҳон чемпионатида ҳам Черногория, ҳам Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этади.


- Икки йил олдин уйланишимга ҳали 2-3 йил бор дегандингиз. Вақт келдими?
- Йўқ ҳали. Балки яна икки йил кутарман (кулади).  Тўғриси ҳозирча уйланиш режада йўқ.

- "Динамо" маошингизни тўлиқ тўлаб берганми? Қарздорликлар қолмаганми?
- Ҳа албатта. Клуб барча пулларимни берди. Ҳеч қандай муаммо бўлмади. Ушбу клуб билан дўстона хайрлашдим.

- Ўзбекистонлик мухлисларга нима дейсиз?
- Севимли клубингиз ва терма жамоага мухлислик қилинг. Агар жамоаингиз ютқазиб турса футболчиларни сўкиб эмас қўллаб қувватлаб руҳини кўтаринг шунда натижа бўлади. Ишонинг майдонга тушган ҳар бир футболчи сиздан ҳам кўпроқ ғалаба қозонишни истайди. Ўзбекистон мен учун иккинчи уй. Доим Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қиламан.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика