Latest news

18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  13 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  17

Аброр Пирриев: "Ўзини ҳурмат қилган тиббий ходим ҳеч қачон тиббий ускуна таҳлилини сўнгги хулоса тарзида қабул қилмайди" News

Аброр Пирриев: "Ўзини ҳурмат қилган тиббий ходим ҳеч қачон тиббий ускуна таҳлилини сўнгги хулоса тарзида қабул қилмайди"

Бироз олдин сайтимизда Ўзбекистон терма жамоаси жисмоний тайёргарлик мураббийининг жароҳатлар ҳақидаги фикри эълон қилинди.

Унга кўра, Ян Катанец: "Ҳожиакбар Тошкентда МРТ (Магнит-резонанс томография) анализини топширган экан. Ушбу анализларнинг жавоби нотўғри экан. МРТ анализининг жавобига кўра, у бемалол ўйнай олар эди. Лекин аслида бундай бўлиб чиқмади. Тошкентда топширилган МРТ анализининг ташхиси нотўғри",- деган фикрни билдирди.

Тажрибали спорт шифокори Аброр Пирриев мазкур фикрларга ўз муносабатини билдирди.

"Тиббий ускуна – шифокорга қўшимча маълумот берувчи восита ҳисобланади холос. Ташхисни эса доимо шифокор қўяди!!! Чунки шифокорда энг муҳим жиҳат: “шифокор фикрлаши” – “врачебное мышление” бўлади. Бу эса мудом ўқиш, изланиш ва тажриба ила орттирилади.

Шу боис, ўзини ҳурмат қилган тиббий ходим ҳеч қачон тиббий ускуна таҳлилини сўнгги хулоса тарзида қабул қилмайди. Балки ўзининг шахсан текшируви асосида барча жиҳатларни инобатга олиб, таҳлил қилиб, сўнгра сўнгги ташхисни қўяди",- дейди Аброр Пирриев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика