Latest news

14:23"Эвертон" "Саутгемптон" ҳужумчисини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  0 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   1 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   1 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  3 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  4 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  7 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  1 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8

Абрамовдан хафа бўлиб юрибмиз... News

Абрамовдан хафа бўлиб юрибмиз...

Бугун "Қизил фурия" устози Луис Энрике терманинг Евро-2020 финал босқичи учун қайдномасини эълон қилди.

Таркиб эълон қилиниши ҳамоноқ мутахассис ва мухлислар томонидан қизғин муҳокамага сабаб бўлди. 

Қайсидир футболчи(лар) бўлажак мусобақага олиб кетилмаслиги эътирозларга сабаб бўлган бўлса, яна баъзи футболчилар рўйхатда нима қилаётганини тушунмаганлар ҳам топилди. 

Шахсан мен учун таркибдан, айниқса, Яго Аспас, Начо ва Марио Эрмосо нима сабаб жой олмагани тушунарсиз бўлди. 


Тахминан январь ойидан буён "Реал"нинг асосий ҳимоячисига айланган Начога жой топилмагани қизиқ... Аммо Мавсумда бор йўғи 6 та учрашувда ўйнаган Эрик Гарсия "Евро"га борар экан. Тўғри, Гарсия ёш, жуда иқтидорли футболчи. Уни ёрқин келажак кутиб турганини тажрибали мутахассислар ҳам эътироф этиб улгуришган. Лекин ҳозирги вақтда Эрик Начодан кучлироқлигига ишонишим учун асосли сабаб кўрмаяпман. 

Терманинг мусобақага борадиган яна бир аъзоси Диего Льоренте. АПЛда тўп тепаётган испаниялик ҳам ҳозирги Начодан бир бош устун эмасдек. Шу каби фикр, солиштириш Ла Лига чемпиони бўлган Марио Эрмосога ҳам тегишли. Мавсумда энг кам гол ўтказиб юборган "Атлетико" ҳимояси аъзосига терма "эшиклари ёпиқ". Саволлар етарли, аммо бу борада ҳам Луис Энрикенинг фикри бошқачароқ.
 

 

Испаниянинг қайдномасидан 4 нафар марказий ҳимоячи ўрин олган. Улардан фақат биттаси мавсумни асосий таркибда ўтказган. Ваҳоланки мураббийлар штабида яна футболчи қўшиш имконияти бор эди. Тушунарсиз...

Навбат ҳужум ташкиллаштирувчилар ва уни якунловчиларга. Кечирасиз, Яго Аспас қани? Ла Лигада "Атлетико", "Реал" ёки "Барса" сафида ўйнамай, "Сельта" таркибида 14 та гол уриб, 13 бор голли узатмани амалга оширган йигит Евро"да керак эмас-ми? Бироқ Испания чемпионатида тўп тепган бошқа бир футболчи Сарабия (Ла Лигада 6+4) ва яна ўша АПЛдан ("Вулверхэмптон") Адама Траоре (2+2) таркибда.


"Реал Мадрид"да ўртачадан ёмонроқ мавсум ўтказган Марко Асенсио аслида терманинг асосий футболчиси бўлишга айни дамда лойиқ эмасдек, буни объектив муносабат билдира оладиган исталган инсон айтади, лекин... Бир лекини бор. Агарки Сарабия чақирувга лойиқ кўрилган бўлса, нима учун Асенсио таркибда йўқ?

Қолган аксарият футболчиларнинг термага чақирилишига қарши аргумент келтириш мумкиндир, аммо Начо ва Аспасга - йўқ. 

Ҳозир испаниялик бир гуруҳ мухлислар ҳам терма жамоа устози қарорларидан норози бўлаётган бўлса, ажаб эмас. Бу биз учун таниш ҳолат-а? 


Энрике таркибга тажрибалироқ футболчиларни чақиришдан кўра, уни ўзига хос тарзда ёшартиришни маъқул кўрди. Натижасини яқинда барчамиз билиб оламиз.

Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика